Latest news

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  18 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  1 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  15 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади" News

Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Шўртан" (2:1) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Учрашув бошида вазиятлар яратиб афсуски, бундан фойдалана олмадик. Йўл қўйган иккита хатомиз туфайли қарши ҳужумларда гол ўтказиб юбордик. Кейин яна ҳаракат қилдик, барибир фойдаси бўлди.


- Ўйин темпи паст эмасди. Шундай ўйинда ВАР ишламаганига эътирозингиз борми?

- Билишимча, бу ўйинда ВАР бўлиши керак эди. Аммо ишламаганидан хабарим йўқ.


- Қўшиб берилган дақиқаларда жамоангиз яхши ҳаракат қилди. Лекин нега баҳс бошидан "Шўртан" шундай ўйин кўрсатмаяпти?

- Ўтказиб юборилган голлар йигитларга қаттиқ таъсир қиляпти. Шу боис ҳаракатимизда секинлик пайдо бўлиб қолди. Бугун ҳам учрашувни яхши бошладик, вазиятлар яратдик, аммо гол ўтказиб юборгач руҳан тушкунликка тушиб қолдик.


- Бугун қайси жамоага юқори баҳо қўйган бўлардингиз?

- Бугун "Машъал" бизнинг хатолардан унумли фойдаланиб ғалаба қозонди. Шундай экан, футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади, назаримда.

Rating:    

Comments

   
12 sep 05:52:23
Аброр Ибрагимов
Reply to comment by Farrux Nomozov
Сен кет Бет борми Майли розимиз гузор Халки ихти Каримов бошкарсин
Нега кетиши керак яхши ишлопти Гузорда Акмал Саиткуловдан бошка яхши мураббий йук у ихтиларинг Детский тренер!!! А так сани фикринга хамма Гузорликларимизни Койили!!!
   
11 sep 23:44:39
Farrux Nomozov
Сен кет Бет борми Майли розимиз гузор Халки ихти Каримов бошкарсин
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика