Latest news

19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  2 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  14 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  5 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Қатар 4:0. Фарҳод Тожиевнинг бенефиси News

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Қатар 4:0. Фарҳод Тожиевнинг бенефиси

Бундан роппа-роса 14 йил олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2010 саралаш босқичи доирасида Тошкентда Қатар терма жамоасини қабул қилган эди.

Ўша босқичда терма жамоамизни икки нафар мураббий бошқарган. Рауф Инилеев билан бошланган саралаш турнири Миржалол Қосимов билан тугаган эди. Қатар билан баҳсга эса айнан Миржалол Қосимов бош мураббий сифатида бошлаб тушган. Доҳада кечган баҳсда Бруну Метсю "бригадаси" 3:0 ҳисобида ғалабани тантана қилганини ёдингизда бўлса керак. Тошкентда кечган жавоб ўйини март ойининг 28 санасида ўтказилган бўлиб, шу куни "Пахтакор" стадионида минглаб ишқибозлар жамлаган эди, дея оламиз. Фарҳод Тожиев ўзининг хет-триги билан мухлисларни хурсанд қилган бўлса, яна бир голга Анвар Солиев муаллифлик қилган. 


ЖЧ-2010 саралаш босқичи. 

Ўзбекистон - Қатар 4:0

Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 

Бош ҳакам: Масъуд Моради

Голлар: Фарҳод Тожиев 34, 45+2, 53, Анвар Солиев 62

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ҳайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Саҳоб Жўраев, Ислом Тўхтахўжаев (Станислав Андреев), Сервер Жепаров (Тимур Кападзе,46) Одил Аҳмедов, Виктор Карпенко, Жасур Ҳасанов, Максим Шацких (Анвар Солиев, 56) Фарҳод Тожиев

Захирадагилар: Азиз Ибрагимов, Илҳом Суюнов, Темур Жўраев, Виталий Денисов

Якуний ҳал қилувчи раундда биз билан бирга гуруҳда Австралия, Япония, Бахрайн ҳам ўрин олган, ЖАРдаги мундиалга эса Австралия ва Япония тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритганди. Терма жамоамиз эса 4 очко билан сўнгги ўринни эгаллаган, қайсидир маънода инқироз юзага келган даврлар. Биз ёдга олган ўйин эса ўша саралашдаги вакилларимизнинг ягона ғалабаси ва хурсандчилиги сифатида ҳамон эсланади. 

Фотосуратлар учун Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика