Latest news

20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  0 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  1 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  5 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  6 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  24 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1

Суперлига. "Андижон" Наманганда дуранг ўйнади News

Суперлига. "Андижон" Наманганда дуранг ўйнади

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 4-дақиқасида Обид Жўрабоевнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Абдужамол Исроиловнинг бош билан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ кетди.

15-дақиқада Александр Касьян рақиб жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

18-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Ойбек Қиличевнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Рўзимбой Аҳмедов боши билан наманганликлар дарвозасига жойлаб қўйди - 0:1. 

29-дақиқада Ива Соловёвнинг "Андижон" дарвозаси томон тепган тўпини Мирний қайтариб юборди.

38-дақиқада Рўзимбой Аҳмедовнинг боши билан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ кетди.

Биринчи тайм тугади. 

Иккинчи тайм бошланди.

50-дақиқада Александр Касьянни боши билан йўллаган тўпини Мирний яна хотиржамлик билан эгаллаб олди. 

57-дақиқада Жаҳонгир Меҳмоновнинг жарима майдончамизга ошириб берган тўпини Касьян боши билан дарвозамиз томон йўллаганди, Мирний роса хотиржамлик билан эгаллаб олди.

62-дақиқа "Навбаҳор" футболчиларининг қаторасига 3та зарбасини меҳмонлар дарвозабони Виталий Мирний бартараф этишга муваффақ бўлди.

70-дақиқада Касьяннинг дарвозамиз томон йўллаган зарбасини Мирний катта қийинчилик билан қайтариб қолди. 

77-дақиқада Азиз Ибрагимов ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 

80-дақиқада Александр Касьяннинг зарбаси ноаниқ кетди. 

86-дақиқада Славко Лукичнинг зарбасидан сўнг, тўп "жонли девор"га тегиб қайтди. 

Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.



Суперлига, 10-тур
"НАВБАҲОР" — "АНДИЖОН" 1:1
25 май 2019 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 12825 томошабин.
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Дониёр Сайлавов, Ришат Нуғманов, Рустам Лутфуллин.
Назоратчи: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Рўзимбой Аҳмедов 18, - 0:1 (Ойбек Қиличев). Азиз Ибрагимов 77, - 1:1.

"Навбаҳор": Дилшод Ҳамроев, Остон Ўрунов (Баҳодир Насимов, 68), Азимжон Аҳмедов, Иван Соловьёв, Александр Касьян, Обид Жўрабоев (Славко Лукич, 75), Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Абдужамол Исроилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббос Ғуломов (Азиз Ибрагимов, 57)
Захира: Мирзоҳид Маматхонов, Шаҳзод Шайманов, Хожиакбар Юнусов, Ғиёс Комилов, Зафар Тўраев

"Андижон": Виталий Мирний, БОбуржон Аманов, Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуратов, Шаҳзод Убайдуллаев (Шаҳбоз Жумабоев, 60), Ильдар Маматказин, Рўзимбой Аҳмедов, Дониёр Исмоилов (Абдурахмон Абдулҳақов, 76), Радосав Алексич, Асрор Ғофуров, Аброр Хусинов (Фарҳод Мираҳматов, 43)
Захира: Акмал Ортиқов, Сардор Сулаймонов, Усмонали Исмоналиев, Хушундбек Авилов, Бобуржон Акбаров

Огоҳлантиришлар: Аброр Хусинов 37, Иван Соловьёв 39, Дониёр Исмоилов 39, Радосав Алексич 53, Фарҳод Бекмуратов 84,


Navbahor

Aziz Ibragimov - 77'

Superliga. Round 10

25/05/2019, 18:50

1
:
1
Finished

Andijan

Ruzimbay Ahmedov - 18'

45'
90'
77'  Aziz Ibragimov
18'  Ruzimbay Ahmedov
18'  Oybek Kilichev


Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика