Latest news

02:00Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"  0 01:38Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  0 00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  5 00:34U17 ЖЧ. Бельгиядан 7, Португалиядан 6 гол, Осиё термаларидан муваффақиятсизликлар  0 00:09Умар Абдулраҳмон фаолиятини якунлади  6 23:55Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган  1 23:50Лео Месси: "Ҳудо менга иқтидор берган бўлса-да, мен жуда кўп нарсаларни қурбон қилдим"  3 23:23Ўзбекистон U17 Ирландияга қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ + ВИДЕО  0 22:59"Барселона" ҳимоячисининг бурни синди  0 22:30Аморим Роналдунинг МЮ ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди  4 22:12Аргентина ЖЧ-2026 учун либосини тақдим қилди  1 21:49"Аякс" бош мураббийини истеъфога чиқарди  7 21:21Криштиану нима сабабдан Жотанинг дафн маросимига бормаганини айтди  8 20:55"Goal" ЕЧЛ бош соврини учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  5

Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда News

Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда

L’Équipe хабарига кўра, Усмон Дембеленинг яқинлари унинг «Олтин тўп» совринини шартнома шартларини яхшилаш учун асос сифатида фойдаланмоқчи.

Ҳозирда форвард ПСЖда энг юқори маош олувчи футболчи ҳисобланади — солиқлардан олдин ойига 1,5 миллион евро, яъни йиллик 18 миллион евро. Capology маълумотларига кўра, солиқ тўланганидан сўнг у йилига тахминан 10 миллион еврони қўлига олади.

Дембеленинг атрофидагилар бу талабни унинг спортдаги катта ҳиссаси билан изоҳлашмоқда — ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 53 ўйинда 35 гол урган ва 16 ассист қайд этган. Шунингдек, сўнгги икки мавсумда жамоада муҳим рол ўйнагани ҳам таъкидланмоқда.

ПСЖ раҳбарияти Дембеленинг ҳозирги маоши унинг янги мақомига тўлиқ мос эмаслигини тан олса-да, бюджетни ортиқча кенгайтириш нияти йўқ. Клуб фикрича, Дембеленинг «Олтин тўпи» — бутун жамоанинг саъй-ҳаракатлари натижаси.

Шунинг учун Париж клуби унинг маошини Лионель Месси ва Неймар ПСЖдаги йилларида олган даражагача (яъни солиқлардан кейин йилига тахминан 30 миллион евро) ошириш вариантларини рад этган. Клуб аввалги хатоларни такрорламаслик ва молиявий фэйр-плей талабларини инобатга олишни мақсад қилган.

Rating:    

Comments

-1   
15 oct 22:05:26
Shaxzod
маошни захирада ёки касалхонада ётгани учун бериши керак деб уйласа керакда бунинг якинлари????. Уйнагани учун янада купрогини хохлаяптими? Хуп хозир хам энг юкори маошни олаяпити экан, демак табиийки энг яхши уйнаши хам керакку. Ётиб пул ишлаб урганибдида бу. Хаммаси табиийку енг юкори марш- энг яхши уйин
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика