ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради
15 oct 16:50
News
ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради
ФИФА президенти Жанни Инфантино Фаластиндаги футбол инфратузилмасини тиклашга ваъда берди.
Душанба куни Инфантино Мисрда бўлиб ўтган саммитда қатнашди. Учрашув Ғазо секторида оловни тўхтатиш бўйича келишувни расман имзолашга бағишланган эди.
«ФИФА учун бу ерда бўлиш жуда муҳим — қўллаб-қувватлаш, ёрдам бериш ва тинчлик жараёни муваффақиятли бўлишига ишонч ҳосил қилиш керак.
Футболнинг роли — қўллаб-қувватлаш, бирлаштириш ва умид бағишлашдан иборат. Биз Фаластин футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклаймиз, футболни қайта олиб келамиз ва болалар учун футбол орқали янги имкониятлар яратамиз», — деди Инфантино.
Link :
Source : Reuters
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Comments