Latest news

03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0 02:57Европа лигаси. "Астон Вилла", "Рома", "Бетис"дан ишончли ғалабалар ва бошқа натижалар  0 02:00Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"  1 01:38Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  0 00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  7 00:34U17 ЖЧ. Бельгиядан 7, Португалиядан 6 гол, Осиё термаларидан муваффақиятсизликлар  0 00:09Умар Абдулраҳмон фаолиятини якунлади  6 23:55Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган  1 23:50Лео Месси: "Ҳудо менга иқтидор берган бўлса-да, мен жуда кўп нарсаларни қурбон қилдим"  4 23:23Ўзбекистон U17 Ирландияга қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ + ВИДЕО  0 22:59"Барселона" ҳимоячисининг бурни синди  0 22:30Аморим Роналдунинг МЮ ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди  4 22:12Аргентина ЖЧ-2026 учун либосини тақдим қилди  1 21:49"Аякс" бош мураббийини истеъфога чиқарди  7

Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади" News

Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"

АҚШ президенти Дональд Трамп Бостон шаҳрини Жаҳон чемпионати-2026 ўйинларини қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди.

Сешанба куни у Аргентина президенти Хавьер Милей билан учрашди ва журналистлар саволларига жавоб берди. Муҳбирлардан бири ундан Бостон мэри Мишель Ву ва ўйинларни бошқа шаҳарга кўчириш эҳтимоли ҳақида сўради.

"Биз ўйинларни бошқа жойга кўчиришимиз мумкин. Мен Бостон аҳолисини яхши кўраман. Биламан, чипталар сотилиб бўлган, лекин уларнинг мэри унчалик яхши эмас. У ақлли... лекин радикал сўл қарашли.

Агар мен у ерда хавфсизликка таҳдид сезсам, мен ФИФА президенти Жанни Инфантинога қўнғироқ қиламан ва айтаман: “Келинг, ўйинларни бошқа жойга кўчирсак.” У буни хоҳламаса ҳам, жуда осон амалга оширади», — деди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати-2026 АҚШ, Канада ва Мексикада келаси йил 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.

Rating: -4   

Comments

+1   
15 oct 17:46:33
Дильшод
Сабаби Бостон мэри, бир неча марта Трампни очиқ ойдин послать қилган
+1   
15 oct 17:30:30
REAL MADRID
«Инфантино – менинг итим» демабди-да! xD :-D
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика