Latest news

03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  0 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  14 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  161 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  3 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  13 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  5 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  6 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  13 21:08Эрлинг Холанд: "Мен улар каби бўла олмайман"  11

Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади News

Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади

Жаҳон чемпионати дебютанти ҳақида сиз билган ва билмаган қизиқарли фактлар.

Куни-кеча Африкада ҳам ЖЧга йўлланмани қўлга киритган яна бир нечта терма жамоа номи маълум бўлди. Улар орасида айниқса Кабо-Верде борлиги кўпчиликни ҳайратга солди, яна бошқа томондан қувонтирди. Сабаби, балки иштирокчилар сони ортгани туфайли, мундиалда яна бир янги номга гувоҳ бўламиз. Худди Ўзбекистонда бўлгани каби Кабо-Вердеда ҳам ақлбовар қилмас хурсандчилик, катта ютуқ қайд этилди. Шу сабабли бугун мана шу мамлакат ҳақида батафсил тўхталишга қарор қилдик. Ишонинг, баъзи фактлар сизни лол қолдириши аниқ.


Кабо-Верде – кичик, аммо жуда қизиқарли маълумотларга эга мамлакат!

Расмий номи – Кабо-Верде Республикаси.

Пойтахти – Прая.

Аҳолиси – 583.25 минг

Мамлакатдаги расмий тил – португал тили. Маҳаллий аҳолининг аксарият қисми кундалик турмушда эски португал тилига асосланган креоль (колония давлатларида маҳаллий аҳоли ва Европанинг турли  мамлакатлари (инглиз, француз ёки португал) тиллари қоришиши оқибатида юзага келган тилдан фойдаланади. Мамлакатнинг кўп жойларида инглиз ёки француз тилларида сўзлаша оласиз.


Пул бирлиги – Кабо-Верде Эскудоси. Унинг қиймати еврога қаттиқ боғлиқ.

Вақт минтақаси – UTC-1. 

Иқлим ва об-ҳаво. Кабо-Вердеда йил давомида қуруқ ва анчайин қулай тропик иқлим ҳукмронлик қилади. Ўртача ҳаво-ҳарорати +26°Сни ташкил қилади. Тропик ёмғирлар мавсуми эса август-октябрь ойларига тўғри келади, бироқ умумий олганда мамлакатда ёғингарчиликни у қадар кўп деб бўлмайди.


Атлантика ўртасидаги ороллар

Кабо-Верде — қуёш нури ва океан сувларида жойлашган 10 та вулқон ороли. 

Африканинг энг тинч "бурчаги"

Ҳеч қандай уруш, диктаторлар ва давлат тўнтаришлари — тинчлик, қўшиқлар, рақс ва табассум.


Фогу вулқони — мамлакатнинг юраги

Эътиборли жиҳати вулқон бундан бор йўғи 11 йил аввал ҳам ўзини барчага эслатиб қўйган. Отилиш баландлиги эса океан сатҳидан 3 км баландликкача кўтарилган. 

Одамлар ва ҳаёт тарзи

Энг катта диаспоралардан бири

Бошқа давлатларда мамлакат аҳолисидан икки баробар кўпроқ кабо-верделиклар истиқомат қилишади! Энг кўпи — Португалия, Нидерландия ва АҚШда. 

Саводхонлик даражаси ўта юқори — тахминан 90% Бу Африкадаги энг яхши кўрсаткичлардан бири саналади

"Кичик мамлакат — катта юрак"

Аҳолиси — расмий маълумотларга кўра 600 мингдан камроқ, қатор манбаларда 583.25 минг. Қизиғи, уларни дунёдаги энг кўп табассум қиладиганлар деб аташади.


ЖЧ-2026 АФК (Африка футбол конфедерацияси) саралашида Кабо-Верде "D" гуруҳидан жой олганди. Қуръадан сўнг гуруҳнинг яққол фаворити сифатида Камерун терма жамоаси эътироф этилганига қарамай, Кабо-Верде сафарда имкониятни бой берган бўлсада, ўз майдонида номдор рақибни таслим қила олди. Якуний жадвалда (7 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият билан) Кабо-Верде биринчи ўринни эгаллади ва иккинчи ўриндаги Камерунни 4 очкога ортда қолдирди.

Тарихий ўйин. Саралашнинг сўнги учрашувида Кабо-Верде ўз уйида Эсватини терма жамоасини 3:0 ҳисобида енгди. Ушбу баҳсда Дайлон Ливраменто, Вилли Семедо ва Стопира голларга муаллифлик қилишди.

Аҳоли сони бўйича мундиал иштирокчилари ичида энг кичик мамлакатлардан бири.

Аҳолиси тахминан 525 – 600 минг (расмий маълумотга кўра 583.25 минг) ва улар Жаҳон чемпионатига чиққан аҳолиси энг кам иккинчи давлат (биринчиси — Исландия, 2018 йилда).


Кабо-Верде терма жамоаси бош мураббий Педру "Бубиста" Лейтан Бриту 1970 йилнинг 6 январида таваллуд топган, собиқ футболчи. Мураббий сифатида маҳаллий "Минделенси", "Академика ду Минделу", "Спортинг Прая" ва "Батуке" клубларида ишлаган. Кейинчалик терма жамоада бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бориб,   

Илгариги позицияси: марказий ҳимоячи

Терма жамоани бошқаришни 2020 йиллар атрофида бошлаган

Унинг қўл остида жамоа илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди


Ўйин услуби: 

Мураббий учун энг муҳими интизом ҳисобланади. Унинг жамоалари одатда 4-3-3 ёки 4-2-3-1 тактик тизимида ҳаракат қилишади. Жамоавий руҳ — ҳар бир ўйинчи ўз ролини аниқ билади. Шунингдек, мутахассис диаспорага алоҳида эътибор беради. Айтиб ўтганимиздек, кабо-верделикларнинг анча-мунчаси бошқа мамлакатларда истиқомат қилади. Футбол федерацияси, жумладан, мураббий ана шундай Европада туғилган футболчиларни мунтазам равишда кузатиб боради ва терма жамоага таклиф қилади.


Машҳур футболчилари

Стопира — тўлиқ исми Ианике дос Сантос Тавареш, ҳимоячи.

Тавареш 1988 йил 20 май санасида Нусса-Сеньора-да-Грасада дунёга келган, ҳозир Португалиянинг Иккинчи лигаси иштирокчиси "Торренсе" клуби шарафини ҳимоя қилади. 37 ёшли ҳимоячи Эсватинига қарши тарихий учрашувда голлардан бирига муаллифлик қилди. 

Райан Мендеш — тўлиқ исми Райан Исаак Мендеш Граса, жамоа сардори ва ҳужумчи. 

Райан 1990 йил 8 январь санасида Минделу шаҳрида дунёга келган. Африка миллатлар кубоги (AFCON-2023) турнирида жамоасини чорак финалгача етиб боришига катта ҳисса қўшган. Туркиянинг "Кожалиспор" клуби шарафини ҳимоя қилади.

Дайлон Ливраменто — тўлиқ исми Дайлон Роша Ливраменто до Росарио, ҳужумчи

Дайлон 2001 йил 4 май санасида Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида таваллуд топган. Эсватини билан ўйинда ҳисобни очган Дайлон жамоанинг саралашдаги тўпурари ҳам бўлди. 


Футбол мухлислари учун бонус:

Кабо-Вердеда футбол — миллий эҳтирос даражасида!

Деярли ҳар бир оролнинг ўз футбол жамоаси бор. ЖЧ-2026 эса мамлакат миқёсидаги байрамга айланиб, одамлар бир неча кун буни нишонлашди. 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, худуди кичик, лекин одамлари ўзимизникиларга ўхшаб кетадиган бағрикенг, хушчақчақ ва энг муҳими Кабо-Верде ҳам тарихда илк бор мундиалда иштирок этади. Улар учун шунинг ўзи катта натижа. Бевосита мусобақадаги натижа қандай бўлиши унчалик аҳамиятли эмас, у қандай бўлсада, янги тарихнинг бошланиши бўлади! 


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Rating: +13   

Comments

+1   
16 oct 12:57:54
Уктам
Аҳолиси Самарқанд шаҳридан ҳам кам. Хитой ва Хиндистонда миллиардан кўп аҳоли бор, лекин жахон чемпионатига чиқа олмайди.
+1   
16 oct 12:50:16
Sardorbek..
Reply to comment by Tulkin Alimov
Ҳижолат бўладиган жойи йўқ, Роналдунинг ўзи ҳам, мухлислар ҳам ўрганиб кетишган ҳаваскорларга қарши ўйнайвериб.
Xa o'rganib kettik yaqinda Ispaniya va Germaniya kabi xavaskorlarga gollar urib trofey xam yutti lekin))
   
17 oct 19:29:27
تعمورخن ومار خجا
Reply to comment by Bekzod
Бор нарсани кадрлорелик йок нарсаларни хайол килормасдан
Toʻgʻri
   
16 oct 20:08:25
Sardorbek..
Reply to comment by Tulkin Alimov
Термаси билан 200 та ўйинда майдонга тушиб, ҳеч бўлмаса шу ўртоқлик турнирини ютмасаям уятда)
Yevroniyam yutib qo'ygan joyiyam borda anaqisa)
   
16 oct 19:02:18
Tulkin Alimov
Reply to comment by Sardorbek..
Xa o'rganib kettik yaqinda Ispaniya va Germaniya kabi xavaskorlarga gollar urib trofey xam yutti lekin))
Термаси билан 200 та ўйинда майдонга тушиб, ҳеч бўлмаса шу ўртоқлик турнирини ютмасаям уятда)
   
16 oct 10:42:18
Bekzod
Reply to comment by تعمورخن ومار خجا
Bunaqa J CH GA CHIQISH BARIBIR UNCHALIK TATIMAS EKAN 32 TALIK XAQIYQIY JAXON CHEMPIONATI EDI AFSUS OʻSHANGA XECH CHIQOLMADIK
Бор нарсани кадрлорелик йок нарсаларни хайол килормасдан
   
16 oct 06:48:55
Tulkin Alimov
Reply to comment by Sardorbek..
Qaytanga tushmasin deyman yo'qsa yana Ronaldu baloga qopketadi))
Ҳижолат бўладиган жойи йўқ, Роналдунинг ўзи ҳам, мухлислар ҳам ўрганиб кетишган ҳаваскорларга қарши ўйнайвериб.
   
15 oct 23:12:33
Sardorbek..
Reply to comment by Tulkin Alimov
Шундай бўлса Португалияни гуруҳига тушсин дейсизда)
Qaytanga tushmasin deyman yo'qsa yana Ronaldu baloga qopketadi))
   
15 oct 22:17:09
Tulkin Alimov
Reply to comment by Sardorbek..
Kabo verdeda xavaskorlar o'ynamas ekanmi kim biladi))
Шундай бўлса Португалияни гуруҳига тушсин дейсизда)
   
15 oct 20:13:40
تعمورخن ومار خجا
Bunaqa J CH GA CHIQISH BARIBIR UNCHALIK TATIMAS EKAN 32 TALIK XAQIYQIY JAXON CHEMPIONATI EDI AFSUS OʻSHANGA XECH CHIQOLMADIK
   
15 oct 14:49:20
Sardorbek..
Kabo verdeda xavaskorlar o'ynamas ekanmi kim biladi))
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика