Latest news

09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  1 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  10 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  9 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  16 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1

Суперлига: 9-тур рамзий терма жамоаси ФОТО News

Суперлига: 9-тур рамзий терма жамоаси ФОТО

Суперлиганинг 9-турида ўзининг ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган футболчилардан тузиб чиқилган рамзий терма жамоани эътиборингизга ҳавола этамиз.

"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади


Суперлиганинг 9-тури доирасидаги 6 ўйинда жами 12та гол киритилди. Фақат марказий учрашув бўлган "Локомотив" - "Пахтакор" (0:0) баҳсида мухлислар гол кўришмади. Қолган барча беллашувларда стадионга ташриф буюрганлар камида биттадан гол кўришди. Бу сафар рамзий терма жамоани 4-4-2 схемада туздик.

Дарвозада "Пахтакор" посбони Элдорбек Суюнов. Суюнов шу куни Рашидовнинг 1-бўлимдаги ва Бикмаевнинг 2-бўлимдаги зарбаларини бартараф этди. 87-дақиқада Сардор Рашидовнинг яқин масофадан бирга-бир вазиятда тепган тўпидан кейинги сейви ажойиб чиқди.

Ҳимоянинг ўнг қанотидан "Сўғдиёна" аъзоси Тоҳир Шамсиддинов, чап қанотидан эса "Қўқон-1912" вакили Александр Мерзляков ўрин олди.

Марказий ҳимояда эса Кахи Махарадзе ва Файзулла Қамбаров жуфтлик ҳосил қилди. Тошкент дербисида "Пахтакор"нинг жуда кўп ҳужумларини айнан Махарадзе тўхтатиб қолди.

Таянч ярим ҳимоясига Дарко Гожкович танланди.

Чап қанот вингери Сардор Азимов, ўнг қанот вингери эса Артур Геворкян. Ҳужумчи ортидан эса Хуршид Асқаралиев жой олди.

Ҳужумчилар сифатида Элгужа Григалашвили ва Забиҳилло Ўринбоев танланди. Ҳар икки форвард ўз голлари билан жамоаларининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди.


Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон:
Элдорбек Суюнов (Пахтакор).

Ҳимоячилар: Тоҳир Шамсиддинов (Сўғдиёна), Кахи Махарадзе (Локомотив), Файзулла Қамбаров (Қизилқум), Александр Мерзляков (Қўқон-1912).

Ярим ҳимоячилар: Дарко Гожкович (Қўқон-1912), Артур Геворкян (Қизилқум), Сардор Азимов (Сўғдиёна), Хуршид Асқаралиев (Нефтчи).

Ҳужумчилар: Элгужа Григалашвили (Қизилқум), Забиҳилло Ўринбоев (Металлург)

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика