Суперкубок олдидан. Шуҳрат Раҳмонқулов: "Суперкубокни ҳам "Бунёдкор" ютса керак"
07 mar 2014 14:15
News
Суперкубок олдидан. Шуҳрат Раҳмонқулов: "Суперкубокни ҳам "Бунёдкор" ютса керак"
1999 йили илк бор ўтказилган Суперкубок иштирокчиси ва унинг соҳиби Шуҳрат Раҳмонқулов билан ҳам ҳам боғланиб бугунги ўйин олди ҳақида фикрларини сўрадик.
- Биз ўйнаган пайтда суперкубокга бўлган қизиқиш юқори бўлмаганди. Ҳозир эса эътибор ошган. Мисол учун илк суперкубок баҳсида ғолиб бўлган жамоага фақат Кубок берилганди. Бугунги ўйинда ютган клубга эса Кубокдан ташқари 50 миллион сўм пул мукофоти ҳам берилади. 1999 йили “Пахтакор” таркиби ҳам кучли кўринишда эди. Лекин шунга қарамай биз йирик ҳисобда ғалаба қозонганмиз. Мазкур учрашувнинг Фарғонада ўтказилгани ҳам ҳар холда бизга қўл келганди.
- Бугунги бўлажак учрашувда "Бунёдкор"нинг имконияти юқори дейиш мумкин. Шунинг учун суперкубокни ҳам "қалдирғочлар" қўлга киритса керак. Ҳаммасини ўйин кўрсатади. Бемалол айтиш керакки бугунги ўйин қизиқарли ва томошабоп руҳда ўтади. Ҳар иккала жамоа сафида ҳам етакчи ўйинчилар талайгина.
Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments