Latest news

20:19"Ризеспор" — "Анкарагюжю". Ҳусниддин Алиқулов доимгидек асосий таркибда  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  12 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  52 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  60 19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  44 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  16 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  26

Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир тур курашларга бой тарзда кечмоқда. Бу жуда яхши, футболчилар шу орқали ўсишади" News

Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир тур курашларга бой тарзда кечмоқда. Бу жуда яхши, футболчилар шу орқали ўсишади"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" (3:2) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириди.

- Ўйин ҳақида

- Олдин ҳам айтганимдек, ҳар бир тур курашларга бой тарзда кечмоқда. Бу жуда яхши, футболчилар шу орқали ўсишади. Ҳаммага – раҳбариятга, айниқса, футболчиларга раҳмат!  Чет эл футболида кўрамиз, охирги сонияларгача курашишади ва ижобий натижага ишонишади. Йигитларимиз ҳам ана шундай ўйин кўрсатиб, характер кўрсатишгани учун катта раҳмат! Ҳар доим айтаман: Ҳалол меҳнат қилганни Яратганнинг ўзи қўллайди. 

- "Бунёдкор" ўйин жиҳатидан иккинчи даврада кучайди, деб айтоласизми? 

- Биласизми, кучайди деб, давралар оралиғида янги ўйинчилар таркибга жалб этилса, айтсак бўлади. Бизда аксинча, асосий таркибнинг икки нафар аъзоси жамоадан кетди. Шунинг учун бу ерда фақат футболчилар, мураббийлар ва меҳнати самара келтирди дейиш мумкин. 

- Ўйин 102 дақиқа давом этди. Шу ҳақда фикр билдирсангиз...

- 102 дақиқа бўлса, демак, 12 дақиқа қўшилди. ВАР анча вақтни олди. Шунга бўлса керак. Ҳакамлар кўриб, бир қарорга келгунча ўйинни бошлашмади. Шунга озроқ чўзилиб кетди, бунга аралашишимиз ноўрин деб биламан.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика