Latest news

20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  0 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  0 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  0 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  5 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  5 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1 18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   7 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  2 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  5 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  1 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0

Анвар Ғофуров: "Тегишли хулосаларни чиқарамиз" News

Анвар Ғофуров: "Тегишли хулосаларни чиқарамиз"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Қизириқ" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз ротация қилишда давом этдик. Чемпионат ўйинларидан олдин ким билан ишлашда давом этишни билиб олишимиз зарур эди. Барчага имкон беришга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз даражаси тушиб кетди.

- Фикрларингиздан келиб чиқсак, жамоа Суперлигада хавфли худудни тарк этиш учун кубокни қурбон қилаяпти десак бўладими?

- Йўқ, гуруҳдан иккита жамоа чиқади. Охирги ўйинимизда асосий таркибга яқин жамоани майдонга ташлаймиз.

- Охирги иккита ўйинда тўпни дуч келган томонга тепиб юборилаяпти. Бунинг сабаби нима?

- Бизнинг йигитларда чарчоқ аломатлари кўриниб қолаяпти. Гуруҳ учрашувларида шунақа қийин бўлишини билгандик. Барча жараённи меъёрида ушлашга ҳаракат қилаяпмиз. Урғуни чемпионатга қаратаяпмиз барибир.

- Йигитларда иштиёқ кўринмаяпти...

- Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқмадим. Бизда энди ким билан давом этиш учун хулосаларимиз бор. Охирги турда натижа учун ўйнаймиз.

- Бугунги натижа жамоа кайфиятига таъсир кўрсатадими?

- Албатта, таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Тегишли хулосаларни чиқарамиз.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика