Latest news

13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  1 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  3 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  5 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14

Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди? News

Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Осиё кубоги 3-ўрин учун Тожикистон (3:3, пенальтилар серияси — 2:3)га қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйиннинг бориши жуда ўзгарувчан бўлди. 2:0 ҳисобида олдинда бораётган вақтимизда, 3-голни уришимиз ва ўйин тақдирини ҳал қилишимиз керак эди. Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик ва Тожикистон ҳатто ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Бироқ пенальтилар сериясида адолат тантана қилди ва биз бугун ғалабага ҳақлироқ эдик.

Осиё кубогида ғолиб бўлиш учун етишмаган жиҳат ҳақида

— Жаҳон чемпионати олдидан кўп жиҳатларимизни яхшилашимиз ва янада кўпроқ меҳнат қилишимиз керак. Баъзида тактик тайёргарликдан кўра руҳий тайёргарлик муҳимроқ бўлади. Чунки Эронга қарши баҳсда айнан шу омил бизга панд берди. Йигитлар маълум вақт концентрацияни йўқотишди. Барчага бирдек муносабатни сақлаб қолишимиз керак. Бу ғалаба учун энг муҳим элементлардан бири.



Тожикистон терма жамоаси ва бугунги баҳс ҳақида

— Тожикистон терма жамоаси ушбу турнирга жуда яхши тайёрланган ва ўйин жиҳатдан анча ўсишга эришган. Айниқса гуруҳда 1-ўринни эгаллаб, чорак финалга йўл олганидан сўнг, руҳий томондан ҳам ўсган. Улар ҳеч қачон таслим бўлишмайди, охиригача жанг қилишади ва жуда рақобатбардош жамоа. Мотивациямиз бўлмагани сабабли назоратни йўқотдик, айрим вазиятларда футзалчиларимиз хатоларга йўл қўйишди. Аввалги учрашувлардаги ғалабаларимиз ва бугунги ютуғимиз ўртасида жуда катта фарқ бор.

Мураббий жамоада нималарни ўзгартиргани ҳақида

— Жамоага келганимдан сўнг бир қанча тактик ўзгаришлар қилдим. Жамоага янги схемаларни киритдим, лекин мен учун энг муҳими, жамоамиз турли вазиятларга қандай муносабатда бўлишлари, ўйинни назорат қилишларида. Ўйлайманки, бу биз яхшилашимиз керак бўлган энг катта муаммо, чунки ўйинни назорат қилиш учун умуман хатоларга йўл қўймаслик лозим.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика