Latest news

20:31ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:00Камавинга ҳам жароҳат олди  2 19:33Рис Жеймс бу йил бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  0 19:10ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнини сақлаб қолди  3 18:42Суперлига. "Бунёдкор" - "Пахтакор" ва 26-турнинг қолган учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум  2 18:08Мареска: "Челси" Нкункуни январда сотмаслиги аниқ"  0 17:45Ўзимизнинг карикатура: Уйқу оғушидаги "аждар"  9 17:06"Бавария" Тео Эрнандес ва Раумга қизиқиш билдирмоқда  0 16:11"Барселона" сардорларидан бирини сотиб юбориши мумкин  11 15:59ПРО-Лига. "Бухоро" сафарда "Олимпик-MobiUz"га ютқазиб қўйди, "Машъал" — чемпион!  7 15:19Расман: Фрэнк Лэмпард ўзига янги жамоа топди  2 14:18Исмоилов 3 та, Бошкович 2 та ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 14:15Одилжон Ҳамробеков "Насаф"га ўтдими?   11 13:58"Арсенал" "Аталанта" ҳужумичисига эътибор қаратди  1 13:34Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди  5

Таҳлил. Баҳорги уйғониш азоби. Уйқудаги "қалдирғоч", кубокни қиздираётган "Қизириқ" ёхуд Бердиевнинг калити Бабаянда News

Таҳлил. Баҳорги уйғониш азоби. Уйқудаги "қалдирғоч", кубокни қиздираётган "Қизириқ" ёхуд Бердиевнинг калити Бабаянда

U-23 Осиё кубоги ва футзал бўйича Осиё чемпионатларидаги терма жамоаларимизнинг иштироки бугунги кун диққат марказида эканлиги ҳақиқат.

Халқаро майдонда ҳозирча ишларимиз беш. Умид қиламизки, бу йўлнинг интиҳоси ҳам муваффақиятли якунланади. Ҳар ҳолда улар кўрсатаётган ўйин фонидаги натижалар шундай фикрлашга ундамоқда. Уларга омад тилаган ҳолда барчангизнинг эътиборингизни ички мусобақаларимиздан бири Ўзбекистон кубоги қаратмоқчиман. Бу ерда ҳам анча қизиқарли беллашувлар бўлиб ўтмоқда. Балки терма жамоалар орқасида қолиб кетгандек кўринар-у, лекин диққат билан назар ташланса эътибор қилишга арзийди. 

Уйқудаги "қалдирғоч"

Футболда натижа гапиради. Сизнинг клубингизда қандай муаммо, ким келяпти ёки ким кетяпти натижа фонида ортга чекинади. "Бунёдкор" нинг бу йилги кўрсаткичлари ажаблантирмай қолаётгани йўқ. Жамоа сўнгги 3та ўйинни 3 хил лига жамоасига қарши ўтказди ва 3 та баҳсда ҳам рақибларни уйда қабул қилди. 

Суперлига. "Бунёдкор" - "Динамо" 0:0

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - "Шўртан" 0:0

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - "Қизириқ" 1:1 

Анвар Ғофуров бошқарувни қўлга олгач жамоа дастлабки 3 та ўйинда ёмон таассурот қолдирмаган, "Навбаҳор" дан очко тортиб олганди. Нимадир ижобий ўзгариш кўзга ташланаётганди. Кубокда эса ўйин картинкаси буткул бошқа томонга ўзгариб кетди. Буни мураббий ротациялар қилаётгани, ҳаммага имкон бериб кўриб олаётгани билан изоҳлади. Кубокда ротациялар қилиниши табиий. Лекин Анвар Ғофуровнинг қўл остида ротация қилиш учун ресурс умуман йўқ ҳисоби. 

1. Селекция

Аслида ҳамма хатога мавсум бошида йўл қўйиб бўлинганди. Футболда натижа бўлиши учун сифатли селекция ўз таъсирини ўтказади. «Бунёдкор»да на униси, на буниси бор.  Халқимизда: "Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур",- деган гап бор. Мураббийнинг иш қуроли бу таркибдаги футболчилар. Афсуски 2 та турдан сўнг Бубало ва унинг чет эл хўрозқандлари қандайлиги кўриниб қолди. Ундан қолган "тишланган нон" Анвар Ғофуровга қолиб кетди. Мураббий кубокда ротация қиламан деса таркиб йўқ. Ротация амалга оширса, натижа бу аҳвол. Мураббий сўнгги 2 та ўйинда легионерлардан ҳам фойдаланиб кўрди. Бари фойдасиз. 

2. Таркибдаги рақобат ва етишмаётган "қариялар"

Мазкур масала бевосита занжир бўлиб юқоридаги муаммога боғланади. Ҳеч қайси замонда жамоа мавсумни 2 дона марказий ҳимоячи билан бошламайди. Боз устига Маҳмуд Маҳамаджоновнинг ОТЖга кетиши унинг қанотидаги муаммони юзага келтирди. Анвар Ғофуров Тўлқинбеков ва Иззатов тандемидан марказий ҳимоячи ясади. Дастлабки 2 та турга қараганда бу тандем ўзини оқлаяпти. Аслида улар ҳимоячи бўлмасада. Шундай камчилик ҳужум яратувчи позицияда кўзга ташланмоқда. Жамоада ҳужумчилар бор. Лекин унгача бўлган нуқтада креатив ёндашадиган, ўткир паслар билан ҳужум нуқтасига чиқарадиган ўйинчи йўқ. Футболчи таркибда қаердан рақобат олади, кимдан ўрганади? Албатта ўзидан кучли футболчидан.

Битта мисол келтираман, 2000 йиллар бошида "Пахтакор" Нестеров, Гейнрих, Кападзе, Анвар Ғофуров, Крушельницкийлар келган паллада жамоада Ашурматов, Қуттибоев, Қосимов, Кошелев каби номлар тажрибалилар бор эди. Жепаров Қосимовнинг ёнида анча ўсишга муваффақ бўлди. Жарима зарбаларини Қосимовдан кейин Сервер зиммасига олди. Бу айнан ўшанинг меваси эди. Саша ўша мавсум 23та , Кападзе 20та, 20 ёшга тўлмаган Бикмаев 7та, Нестеров 18та ўйинда майдонга тушган. 2018-2019 йиллар «Бунёдкор» учун қийин даврлар эди. Катталар ҳаттоки клубни ёпиш пайига тушиб қолганди. Таркибда ҳеч ким қолмаган, ҳамма кетиб бўлган. Фақат академия тарбияланувчилари ва тажрибалилардан Анвар Ғофуров, Мурод Зуҳуров қолган. Вадим Абрамов эса уларнинг қаторига Лутфулла Тўраевни киритди. Иккинчи даврада Санжар Турсунов, Шоҳруҳ Гадоев қўшилди. Ўша йили "Бунёдкор" ўз тарихида илк бор бронзага эга чиққанди. Ишонинг жамоада ёши катталарни ўрни жуда муҳим. Анвар Ғофуров буни ўз бошидан ўтказган ва бу нарса зарурлигини яхши билади. Темурхўжа Абдухолиқовнинг эса битта ўзи камлик қилади. 

3. Голсиз футбол шакарсиз чой

Чой яхши. Бироқ унга шакар солсангиз у ширин бўлади, ичгингиз келаверади. Футболда гол ҳам шундай каби. Гол одамларни стадионларга чорлайди, гол мухлислар нигоҳини ўзига қаратади. "Бунёдкор" сўнгги 3 та ўйинда фақат 1 та гол уришни уддасидан чиқди. Бу жуда кам. Айниқса "Қизириқ"дек жамоаларга бир пайтлар "Рубин"га 10 та гол ургани каби голлар ёмғирини ёғдириб ташлаш керак эди. Мураббий айтганидек кеча Абдухолиқов ва Исмоналиевнинг олиниши олдиндаги фаолликни тўхтатди. Уларнинг захирага ўтиришидан сўнг "Қизириқ" енгил нафас олишни бошлади, ҳужумга ўтди, чунки уларга олдинда босим қиладиган ўйинчи қолмаганди. Агарда ҳимояланаётган жамоага қарши учрашувда ҳужумчиларни олсангиз рақибга уйидан чиқишига сабабчи бўласиз. 

4. Гуруҳдан чиқиш имкониятлари 

"Бунёдкор"ни охирги учрашувда фақат ғалаба қониқтиради. "Шўртан" - "Қизириқ" баҳсида ҳар қандай натижа юз бериш эҳтимолини ҳисобга олсак, 3 очко орқали "қалдирғочлар" 5 очкога эга бўлишади. Бу эса иккинчи ўринни таъминлайди. "Жайхун"да 1 очко мавжуд ва улар умидни узиб бўлишган. Лекин бу жамоа ҳам 2 та турда рақибларига максимал қаршилик кўрсатди. "Бунёдкор" эса 2 та ўйиндаги ўйинини қилса, тамом. Анвар Ғофуров учун таркибда кимларни тушириш ёки туширмаслик, асосий таркиб масаласига кубокдаги икки дуранг аниқлаб берган бўлиши керак. 

5. Тарихдаги энг ёмон старт 

"Бунёдкор" жорий мавсумда кубокни қўшиб ҳисоблаганда 7 та учрашув ўтказди ва ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ. Бунгача энг ёмон натижа 2 та ўйинни ташкил қилаётганди (2019 йил кетма-кет икки мағлубият, "Сўғдиёна" 1:2, "Пахтакор" 1:2). Суперлигада эса 14-ўринни банд қилиб турибди. Одамни раҳми келади. 

Мақоланинг иккинчи қисмида қолган жамоаларга тўхталамиз

Бабаяннинг қўлидаги калитлар

Ўзбекистон кубогининг "ўлим" гуруҳида кураш авжида кетмоқда. "Навбаҳор" биринчи ўрин масаласини ҳал қилди. Энди Бабаян ўзи билан бирга кимни олиб кетиши ўйлантирмоқда. "Динамо" "Насаф" билан (3:3) дуранг орқали 2 очко қўлга киритди ва айни пайтда иккинчи ўринда бормоқда. "Насаф" ва "Андижон"да 1 очкодан мавжуд. "Динамо" "лочинлар"ни ютса муаммосиз 5 очко орқали кейинги босқич эшикларини ўзи учун очади. Шунда Андижондаги ўйин ўз аҳамиятини йўқотади. 

Агарда Бабаян ва Абрамов муроса кўчасини танласа, "Андижон"да ҳам, "Насаф"да ҳам имконият пайдо бўлади. "Навбаҳор"да 7, "Динамо"да 3 очко бўлади. Бундан пастдаги икки жамоа фойдаланиб қолиш имкони туғилади. Ана ҳақиқий жанг. ПФЛ берган маълумотларга кўра, бу икки ўйин бир вақтда бошланади. Бундан хулоса иккита ўйин ҳам шунчаки ёнади. "Динамо", "Насаф", "Андижон"нинг нимчорак финал калитлари Бабаяннинг қўлида турибди. 

"Нефтчи" кубокда юришини давом эттирмоқда

Клуб қарздорликлар ва бошқа ташқи муаммоларга қарамай ўз йўлида юришда давом этмоқда. "Нефтчи" ва "Металлург"да 6 очкодан мавжуд. Иккиси ҳам кейинги босқич масаласини ҳал қилиб бўлган. Сўнгги тур эса гуруҳ ғолиби ким деган саволга аниқлик киритиб беради. Бу гуруҳда барчаси маълум. Санжар Қодирқулов эса кубокда ўзининг сифатларини кўрсатмоқда, 2 та ўйин 2 та гол. 

"Пахтакор" гуруҳда қолиб кетадими?

Ўтган йили чорак финалда "Динамо"га ютқазиб мусобақа билан хайрлашган "шерлар" бу мавсумда гуруҳ босқичидаёқ шу ишни такрорлашлари мумкин. "Сўғдиёна" ҳисобида 6 очко бор ва улар 1/16 финалга тайёрланса бўлаверади. "Пахтакор"ни эса дуранг ҳам қониқтиради. Эҳтимолий мағлубият ва "Қўқон-1912"нинг эҳтимолий йирик ҳисобдаги ғалабаси вазиятни қийинлаштириши мумкин. Қўқонликлар 1 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Ўзаро ўйинларда дуранг ва бунда тўплар нисбати катта саҳнага чиқади.

 

"Темирйўлчилар"нинг йўлида тўсиқ бор 

"Д" гуруҳида "Зомин"дан ташқари қолган 3 та жамоада ҳам имконият сақланиб турибди. "Локомотив"да 4, "Олимпик Мобиуз"да 4, "Қизилқум"да 3 очко. Охирги турда Фарҳод Нишонов ва Зайниддин Тожиев тўқнашуви бўлса, "Қизилқум" Тошкентда "Локомотив" билан беллашади. "Локомотив" ғалаба орқали 7, рақиби 6 очкога эга чиқади. "Олимпик Мобиуз"нинг эҳтимолий ғалабаси сўзсиз нимчорак чиқади. Мағлубиятга учраган тақдирда ҳам гуруҳда қолиб кетиш хавфи камроқ.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика