Latest news

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  5 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  8 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди News

Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди

Футзал бўйича Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Эрон учрашуви бўлиб ўтди.

Осиё Кубоги

Ярим финал

Ўзбекистон – Эрон 3:3 (4:5)

"Бангкок Арена". 19:00

Гол: Машраб Одилов (автогол) 6', Суннатулла Жўраев 7, 1:1, Аброр Ахметзянов 18, 2:1, Аброр Ахметзянов  24, 2:2, Беҳруз Азимиҳематабади 28, 2:3, Аброр Ахметзянов, 35, 3:3

Ўзбекистон: 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 9.Элбек Тўлқинов (дастлабки бешлик).

Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Суннатулла Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 10.Акбар Усмонов, 11.Аброр Ахметзянов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов.

Эрон: 1.Багир Муҳаммади, 5.Муҳаммадҳуссайн, 10.Салар Агапур, 11.Маҳди Карими, 14.Беҳруз Азимиҳематабади (дастлабки бешлик).

Захира: 2.Саид Момени, 3.Али Ҳалилванд, 4.Алиризо Рафиеи, 6.Муҳаммадризо Сангсефиди, 7.Али Асгар, 8.Мослем Оладгобад, 9.Саид Аҳмад, 12.Али Акрами, 13.Масуд Юсуф.

Огоҳлантириш: Мослем Оладгобад 15, Машраб Одилов 20


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

Ўзбекистон - Эрон 4:5

Ўзбекистон - Эрон 4:5

Ўзбекистон - Эрон 4:4

Ўзбекистон - Эрон 3:4

Ўзбекистон - Эрон 3:3.  

Ўзбекистон - Эрон 2:3

Ўзбекистон - Эрон 2:2. 

Ўзбекистон - Эрон 1:2

Ўзбекистон - Эрон 1:1. 

Ўзбекистон - Эрон 0:1. 

Ўзбекистон - Эрон 0:1. 

Ўзбекистон - Эрон 0:1

Тугади. Навбат пенальтилар сериясига. 

10. Ҳеч нарса йўқ. Сўнгги сониялар ёнмоқда. 

10. Япониялик ҳакамлар ВАР орқали нимадирларни кўришмоқда. 

10. ЗАРБААААА. УУУХ. Тўп Элмуродов турган дарвоза тўсинига тегди. Яна Аббоси. Ичим шув этиб кетди. 

10. Сўнгги сониялар. 24 сония ва кейин пенальтилар серияси. 

8. ЗАРБААА. Нишоновнинг зарбаси кучсиз чиқди. Устунлик бизнинг томонда. 

8. ОГОҲЛАНТИРИШ. Алиризо Рафиеи сариқ карточка билан жазоланди. 

7. ЗАРБААА. Ропиев зарба йўллаб кўрди. Эронлик кипер зарбани қийинчилик билан қайтарди. 

7. ЗАРБАА. Раҳматовнинг зарбаси ўта ноаниқ. 

Иккинчи экстра тайм бошланди. 

Биринчи экстра тайм тугади

5. УХ. Аббоси қайчи усулда дарвозамизга зарба йўллаб кўрди. Ноаниқ. 

4. Эрон нимадир қилмоқчи бўляпти. Ўйинчиларимиз муносиб қаршилик кўрсатмоқда. 

2. Абоооос Элмуродов пенальтини қайтарди. 

2. Олтинчи фолл. Эрон пенальти тепади. 

5 дақиқадан 2та экстра-таймларнинг биринчиси бошланди. 

40. Иккинчи бўлим якунланди. Экстра-таймлар кўрамиз. 

35. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ. Бу ўзбекнинг иродаси, бу бизнинг йигитларнинг иродаси эвазига урилган гол. Ҳисоб тенглашди, 3:3

33. Аббосидан хавфли зарба. Элмуродовдан ажойиб сейв. 

32. Бизда стандарт вазият. Лекин самарасиз. 

28. ГОЛ. Агапурнинг ажойиб узатмасини Беҳруз Азимиҳематабади голга айлантирди. Эрон УЕФАга ўтсагина бизга чемпионлик учун йўл очилса керак. 

28. УХ. Дарвоза тўсини бизни голдан қутқарди. Каримининг зарбаси замбараканинг ўқи каби учди. 

27. 2 ДАҚИҚАЛИК ЧЕТЛАТИШ. Афсус, Машраб Одилов 2 дақиқага четлатилди. Машрабсиз ўйинни давом эттириб турамиз. 

26. Ўйин темпи ўртача давом этмоқда. 

24. ГОЛ. Аброр Ахметзянов кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Кераксиз гол. 

23. Ҳеч қандай пенальти йўқ. 

23. Аббоси ҳакамдан челенж сўради. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди. 

21. ВАҲ. Нишонов фаоллик кўрсатди. Сал қолса автогол бўларди. Бўшашмаймиз. 

21. Муҳаммади Эронни голдан қутқариб қолди. Ўзбекистон иккинчи бўлимни жуда фаол бошлади. 

Иккинчи бўлим бошланди. Олға, Ўзбекистон!

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. 

20. Абооос Элмуроооодоооов. Яна бизни қутқармоқда. 

18. ГООООООООООООООООООООООООООЛ. Нишоновнинг қулай узатмасини Аҳметзянов дарвозага буриб юборди. Ҳисобда олдиндамиз. 

17.  Азимидан зарба. Ноаниқ.

15. ОГОҲЛАНТИРИШ. Мослем Оладгобад, Эрон

14. Яна Аббос маҳоратини кўрсатди. Саид Аҳмаднинг кучли зарбасини голга айланишига посбонимиз йўл қўймади. 

13. Аббос Элмуродовдан ажойиб сейв. У Агапурнинг зарбасини қайтарди. Балли Аббос.

12. Ўйинчиларимиз рақибларнинг ҳужумларига яхши тўсиқ қўя оляпти. 

11. ЗАРБАААААА. Илҳом Ҳамроевнинг зарбасини эронлик кипер қайтарди. 

8. Аббос Элмуродов тўпга яхши чиқиб келди. Эронликлар яна бошлади, имконият бермаймиз. 

7. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. Мана бу гол, мана бу супер гол. Суннатулла Жўраев узоқ масофадан зарба йўллади, тўп рақиб посбони оёқлари орасидан ўтиб кетди. 

7. Япониялик ҳакам ВАР ҳаками билан маслаҳатлашди ва қизил йўқлигини айтди. 

6. Афсуски, гол ўтказдик... Салар Агапур гол муаллифига айланди. Майли олдинга интиламиз. 

5. Эроннинг қарши ҳужуми хавфли кўриниш олди, Элмуродов зарбани қайтаришга эришди.

5. Ўзбекистонлик футзалчилар анча ишончли ҳаракат қилишмоқда. Тасанно! 

4. Зарбааа! Дилшод Раҳматовнинг кучли зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди. 

3. Вакилларимиздан Тўлқинов ва Ҳамроев яхши комбинация ташкил этишди, бироқ Илҳом Ҳамроевнинг зарбасидан кейин рақиб посбони сергак турганини кўрсатди. 

1. Ўйин бошланди! 

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика