Latest news

22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  62 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  8 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  5 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  3

Шерзод Райимжонов: "Нефтчи" Туркияда хорижий йиғин ўтказишни режалаштирмоқда" News

Шерзод Райимжонов: "Нефтчи" Туркияда хорижий йиғин ўтказишни режалаштирмоқда"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби спорт директори Шерзод Райимжонов янги мавсумга тайёргарлик ҳақида гапириб берди.

“Қуръа бу қуръа. Унга кўра янги мавсумни сафарда “Шўртан”га қарши ўйин билан бошлаймиз. Ғузордаги стадион майдони яхши ҳолатда бўлади деб ўйлайман. Иккинчи турни эса ўз уйимизда “Пахтакор” билан ўтказамиз. Очилиш ўйини бу мухлисларимиз учун ҳақиқий байрам бўлади. Қисқа қилиб айтганда илк турлардан бизни жиддий ўйинлар кутмоқда. Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Мавсумни ижобий кафиятда бошлашга кўп нарса боғлиқ. 

Янги мавсумга тайёргарликка келсак Янги йил байрамига қадар 10 кун Фарғонада шуғулланамиз. Жамоамиз 4 январь куни Тошкентга келиб тиббий кўрикдан ўтади. 5-10 январь кунлари Фарғонада йиғин ўтказамиз. Кейин 12-25 январь оралиғида Тошкентда йиғин олиб борилади. Бу йиғин доирасида 5та ўйин ўртоқлик ўйини режада бор. 29 январдан 9 февралга қадар Фарғонада Ҳоким кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Ташкилотчилар бу йилги мусобақани халқаро даражага олиб чиқишмоқчи. Қирғизистон, Тожикистон клубларига таклифлар юборилган. “Қизилқум” ва “Машъал” клублари ҳам таклиф этилган. 

Ҳоким кубогидан сўнг 12 февралдан икки ҳафта давомида Туркияда хорижий йиғин ўтказишни режалаштириб турибмиз. Агар барчаси яхши бўлса “Нефтчи” бу йил хорижда йиғин олиб боради. Туркиядан қайтиб келгач март ойи бошида Фарғонада ўз базамизда биринчи турдан ўрин олган “Шўртан” билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз”, - дейди “Нефтчи” клуби спорт директори Шерзод Райимжонов.  


СайтимизнингFacebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика