Latest news

19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  0 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  1 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  3 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  11 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  6 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  2 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  1 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  1 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  1 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  11 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0

Шаҳбоз Жўрабеков: "Жароҳатлар сабаб "Бунёдкор"да тўлиқ ўзимни кўрсата олмадим, 2025 йилдан эса умидим катта" News

Шаҳбоз Жўрабеков: "Жароҳатлар сабаб "Бунёдкор"да тўлиқ ўзимни кўрсата олмадим, 2025 йилдан эса умидим катта"

Ўтган мавсумни Навоий ва Тошкентда ўтказган футболчи билан интервью.

- Ўтган мавсумни икки хил жамоа таркибида ўтказдингиз. Икки жамоангизни эгаллаган ўрнида катта фарқ бўлмади. Бу борада ўзингизда қандай хулоса юзага келди? 

- Эътибор бериб интервьюга таклиф қилганингиз учун раҳмат. Фурсатдан фойдаланиб бутун Ўзбекистон аҳлини кириб келаётган 2025 йил билан табриклаб қоламан. Келгуси йил футболимиз учун янги саҳифалар очилиши учун сабабчи бўлишини тилаб қоламан. Айтганингиздек 2024 йилни икки жамоа таркибида ўтказишимга тўғри келди. Мавсумни Навоийда бошлаб Тошкентда тугатдим. Стартни жуда фаол бошладик. Навоийда ҳамма нарса вақтида эди.  Лекин ризқимиз Тошкентда экан. "Бунёдкор"га ҳам жуда яхши мослашиб кетдим. Жамоада ички муҳит аъло даражада бўлди. Шу боис ортиқча қийинчиликка дуч келмадим. Бундан ташқари жамоадагиларни яхши билардим. Инфратузилма, шароитлар бўйича "Бунёдкор"да ҳаммаси зўр эди.

- Иккинчи даврада "Бунёдкор"да позициянгизда рақобат кучли бўлди. Янги жамоага мослашиб кетишингиз қийин кечдими ёки рақобатда ютқазиб қўйдингизми?

- Бу борада муаммоларга дуч келганим йўқ. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Агар рақобатдан қўрққанимда "Сўғдиёна" ёшлар жамоасида ўйнаб юрган бўлардим ёки "Навбаҳор"нинг юлдузли таркибига бормас эдим. Жароҳатлар футболчи учун энг ёқимсиз ҳолат. Айнан жароҳат сабаб тўлиқ ўзимни кўрсата олмадим. Ҳозирда ҳаммаси аъло даражада.

- "Бунёдкор" ниманинг ҳисобига ўзгарди?

- Жамоага янги қон қуюлди дея оламан. Иккинчи даврада таркибга қўшилган барча футболчилар вазиятни тушуниб тургандик. Йил якунида вазифа бажарилди. "Бунёдкор"да битта катта оила пайдо бўлди. Агарда йил бошида шу таркиб билан бошлаганимизда ишонинг жамоа аниқ кучли бешликка кира оларди. Асосий устун тарафи ҳамжиҳатликда бўлди. 

-  Суперлига-2024 мавсумга ва ўзингизга 10 баллик тизмда қандай баҳо берардингиз? Қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Ўзимни ишимни 6 баллга лойиқ кўраман. Асл баҳони мухлислар ва мураббийлар беради. "Навбаҳор" таркибида ўйин амалиётисиз қолганим ва жароҳатлар руҳиятимга таъсир қилди дея оламан. Бу йил 25га яқин учрашувда майдонга тушдим. 2025 йилда ўзимнинг тўлиқ спорт формамга қайтиш учун бор кучимни ишга соламан.

- Келажагингизни қайси жамоа билан боғламоқчисиз?

- Очиғини айтганда аниқ бир таклиф йўқ. "Бунёдкор" билан шартномам 31 декабрь куни якунига етади. Ҳозир ҳамма жамоалар таътилда. Насиб қилса, яқин кунларда янгилик бўлиб қолади. Ҳаммаси яхшиликка.  Таклифларни маслаҳатлашган ҳолда қабул қиламан.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика