Latest news

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз News

"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз

"Ретро футбол" рукни орқали навбатдаги ўйинни ёдга оламиз.

2008 йил "Бунёдкор" клуби Осиё чемпионлар лигасида дебют қилган ва ўша мавсумнинг ўзида ярим финалга қадар етиб борган эди.

Кучли гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган Миржалол Қосимов шогирдлари чорак финалда Эроннинг "Сайпа" клуби билан тўқнаш келишди. "Сайпа"ни ўшанда 1990 йил Германия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпиони бўлган Пьер Литтбарски бошқарарди. 2008 йил ёзда клуб номи "Қурувчи"дан "Бунёдкор"га ўзгартирилди, жамоага "Олтин тўп" соҳиби Ривалдо олиб келинди. Эронда кечган дастлабки баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

Тошкентда ўтган жавоб баҳсида "қалдирғочлар"ни исталган ҳисобдаги ғалаба қониқтирарди. Учрашув тезкор гол билан бошланди. Жепаровнинг тўпни жарима майдонига узатди, бу ерда Кападзе боши билан тўп йўналишини бироз ўзгартирди, чилилик тўпурар ҳужумчи Хосе Луис Вильянуэва эса боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди - 1:0. Орадан 9 дақиқа ўтиб Жасур Ҳасановнинг зарбасидан кейин тўп "Сайпа" ҳимоячиси Каебининг қўлига тегади. Суриялик машҳур ҳакам Муҳсин Басма белгилаган пенальтини Вильянуэва аниқ бажарди - 2:0. Биринчи тайм охирида Вильянуэванинг ҳаракатидан кейин тўп рақиб ҳимоячиси қўлига тегди ва яна меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бу сафар тўп ёнига бразилиялик Ривалдо келди ва осонгина гол уриб ҳисобни йириклаштирди - 3:0.

Танффусдан кейин эронликлар битта гол уришди ва уларда умид учқунлари пайдо бўлди - 3:1. Бироқ бу умид учқунларини 52-дақиқада Вильянуэванинг голи ўчириб юборди - 4:1. Учрашувнинг 68-дақиқасида Жепаровнинг жаримадан узатган тўпини Луизао боши билан дарвозага йўллади ва "Сайпа"ни "нокаут"га учратди - 5:1. Ўша ўйин видеосини МАНА БУ ЕРДА кўриш мумкин. 


Осиё чемпионлар лигаси-2008, чорак финал. Жавоб учрашуви
"Бунёдкор" (Ўзбекистон) – "Сайпа" (Эрон) 5:1
24 сентябрь 2008 йил. Тошкент, МҲСК стадиони. 15000 томошабин.
Бош ҳакам
: Муҳсин Басма (Сурия).
Голлар:
Хосе Луис Вильянуэва 9,
Хосе Луис Вильянуэва 18 пенальти,
Ривалдо 45 пенальти,
Хосе Луис Вильянуэва 52 ,
Луизао 68

Сайид Миргорбани 47.

"Бунёдкор": Павел Бугало, Шавкат Раимқулов (Александр Хвостунов, 80), Луизао, Бахтиёр Ашурматов, Алексей Николаев, Тимур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов (Саҳоб Жўраев 75), Ривалдо, Хосе Луис Вильянуэва (Улуғбек Бакаев, 61).
Бош мураббий: Миржалол Қосимов (Ўзбекистон).

"Сайпа": Воҳид Шейхвейси, Саид Беиги (Исса Траоре, 25), Сайид Жалол Ҳуссайни, Мажид Айюби, Козим Бозчелу (Сайид Миргорбани, 46), Омид Шарифи Насаб, Иброҳим Содиқи, Киануш Раҳмати, Парвин Муҳаммад (Милад Зандипур, 59), Ҳуссайн Кааби, Иман Разагирад.
Бош мураббий: Пьер Литтбарски (Германия).

Огоҳлантиришлар: Раимқулов 57 - Каеби 18, Раҳмати 29, Айюби 66,
Четлатиш: Кааби 90+4 (2СК).
Биринчи ўйин: 2:2.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика