Latest news

11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  3 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  56 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  28 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  2 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  14 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  27 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  6 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  4 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1

Сергей Рекун: "Машғулотлар кучайтирилган режимда давом этмоқда" News

Сергей Рекун: "Машғулотлар кучайтирилган режимда давом этмоқда"

Шу кунларда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттирмоқда.
Шерлар йиғин доирасидаги дастлабки назорат учрашувини Россия биринчи дивизиони вакили "Нефтехимик"ка қарши ўтказиб, дуранг натижа қайд этишганди. Режага кўра, илк хориж йиғинидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви эртага Польшанинг "Ягеллония" клуби билан ўтказилади. Бу жамоа айни пайтда мамлакат Экстраклассасида (олий лига) 9-поғона бормоқда.

Биз машғулотлар қандай давом этаётгани ҳақида маълумот олиш учун "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Сергей Рекун билан боғландик.

Сергей Рекун: "Машғулотлар жуда қизиқарли ва шу билан бирга кучайтирилган тартибда олиб бориляпти. Кўз тегмасин, жамоадаги ички муҳит аъло даражада. "Нефтехимик" билан бўлиб ўтган ўйинга келсак, учрашув оғир кечди. Сабаби шундаки, машғулотларда жисмоний юкламаларга кўп эътибор қаратиляпти. "Нефтехимик" яхши савиядаги жамоа экан. Ҳар бир чизиғида тенг кучли футболчилар жам бўлган. Хоҳ у ўртоқлик бўлсин, хоҳ расмий учрашув, биз ҳар бир ўйинга фақат ғалаба учун чиқамиз. Бу ўйин ҳам бундан мустасно бўлмади. Лекин бу футбол, унда ҳамиша ғалаба қозонишнинг иложи йўқ. Ишончим комил, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Куни кеча сафимизга Артем Филипосян келиб қўшилди. Камол ака (Камолиддин Тожиев назарда тутилган) ва Егор ҳақида гапирмасам ҳам бўлади. Улар "Пахаткор" учун янги ўйинчилар эмас.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика