Latest news

13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  0 13:31Марсело Бьелса: "Ўзбекистон жисмонан кучли ва ҳаракатчан жамоа ва шу жиҳатлари билан Доминикан Республикасидан фарқ қилади"  2 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  0 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  15 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  1 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  5 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  15

Сардор Мирзаев: "Ҳам чемпионликни, ҳам кубокни қўлга киритмоқчимиз" News

Сардор Мирзаев: "Ҳам чемпионликни, ҳам кубокни қўлга киритмоқчимиз"

Олдинроқ хабар берганимиздек, бугун “Локомотив” Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки ўйинлари доирасида “Бунёдкор”ни қабул қилди ва ўз уйида кичик ҳисобда зафар қучди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягон гол муаллифи – Сардор Мирзаев учрашув якунлангач ўз таассуротлари билан бўлишди.

- “Бунёдкор” – “Локомотив”нинг асосий рақобатчиларидан бири. Ушбу клуб бизни миллий чемпионат ўйинларида ҳам таъқиб қилиб келмоқда. Шу сабабли бугунги баҳсга жуда жиддий ҳозирлик олиб боргандик. Қолаверса, “Бухоро”дан учралган мағлубиятдан сўнг бу гал ғалаба қозонмасак бўлмасди.

Бугун ғалабага эришганимиз яхши бўлди. Қолаверса, уйдаги ўйинда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбормадик. Бу эса бизга жавоб баҳси олдидан бироз бўлса-да устунлик бериши тайин.

Секин-аста мавсум якунланиб боряпти. Бизни олдинда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Насиб этса, олдиндаги ҳамма ўйинларни ғалаба билан якунлаб, ҳам Ўзбекистон чемпионлигини, ҳам мамлакат кубогини қўлга киритмоқчимиз, - дейди маҳоратли футболчи клуб матбуот хизматига.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика