Latest news

10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  0 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  5 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  10 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  11 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58

Самвел Бабаян борасидаги эътирозлар ҳақида News

Самвел Бабаян борасидаги эътирозлар ҳақида

Ҳурматли championat.asia сайтининг доимий ўқувчилари.

Кеча Самвел Бабаянни «Локомотив» жамоаси бош мураббий бўлиши ортидан сайтдаги деярли барча хабарларида «Бабаян аут» акциясини авж олганини кўрдик. Сайт ўз вазифасини бажарган ҳолда янгиликни тақдим этди. Бошқа ОАВда фикрлар сони бизникидан анча кам бўлганлиги боис, жуда кўпчилик ҳақоратли фикрларни эълон қила бошладилар.

Шуни унутмаслик лозимки, бу ярим ҳусусий бўлган «Локомотив» жамоасининг шахсий қарори ва уларга ҳеч ким аралаша олмайди, албатта клуб мухлисларидан ташқари. Бугунда жамоанинг оз сонли бўлсада мухлислари томонидан раҳбариятнинг бу қарорига қарши чиққанлар кам. Агар сизда Самвел Бабаянга нисбатан адоватингиз бўлса марҳамат, «Локомотив» стадиони ўйин пайти очиқ, клубнинг ижтимоий тармоқлари фаол. Копа Америкага оид хабарда ҳам, Хитой чемпионатида ҳам битта мавзу. Сайтга ҳамма мухлис ҳам Самвел Бабаянга қизиқиб кирмайди. Кимга хориж хабарлари муҳим, кимга маҳаллий. Ўз жамоасидан бошқа хабарларни ўқимайдиганлар ҳам бисёр. Уларни ҳурмат килинг. Самвел Бабаянга айтадиган сўзингиз бўлса уни «Локомотив»дан топинг. Сайтга ёзишингиз бефойда. Барибир ўқимайди.

Сайтни эса Бабаянга умуман алоқаси йўқ. Фикрларни тозалашга келсак, сайтда имкон кадар барча ҳақоратлар тозаланди ва бу давр талаби. Аслини олганда Самвел Бабаян дисквалификацияга учраган кундан 15 кун ўтибоқ, қарор бекор бўлган. Уни ишга қайтишида бугунги раҳбар Равшан Эрматовнинг ҳам алоқаси йўқ. Латвияга Бабаян ҳар қандай тақиқни бекор қилганидан кейин кетган. Бу ҳақда фотофактни таҳририятимизга тақдим этишини кутиб қоламиз.

Самвел Бабаян мураббийлик даврида ҳеч ким танқид қилмасди деган гапларни ҳам кўп ўқиймиз. Қуйида эса айнан Бабаян давридаги танқидий мақолаларни келтириб ўтамиз, агар ўқувчининг ёдидан кўтарилган бўлса. Самвел Бабаян қайтиб Куперни ўтиришидан хавфсиратёганлар ҳам йўқ эмас. Championat.asia сайти ҳам Самвел Бабаянни қайтиб терма жамоа постига келишига қарши чиқади. Лекин «Локомотив» клубининг шахсий қарорига ҳеч ким аралаша олмайди, ўз раҳбариятидан бошқа.


Боримиз шу эмас, Самвел Вячеславович! Биз бундан ортиғига лойиқмиз        

Бабаян кетгани билан ҳеч нарса ўзгармаса ҳам барибир кетгани маъқул (Мулоҳаза)    

Мураббий керак        

Футболчиларни ўзларига қўйиб беринг, Жаноб!        

Диёр Имомхўжаевдан "Hacker club"нинг навбатдаги сони ВИДЕО         

Бабаяннинг хатолари... Истеъфо бермасангиз уят бўлар энди?        

Ўзбекистон терма жамоаси эътибор қаратиши керак бўлган 6 ёш мураббий         



Сайтга оид саволларингизни эса фикр қолдириш орқали билдиришингиз мумкин. 2 кун ичида барча саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Сайт ўз обрўсини бир шахсга қараб тўкиб қўймайди.

Ижтимоий тармоқларда айрим кишиларнинг фитасига учманг. Футболни деб ўзлигимизни йўқотмайлик. Илтимос қилардикки бир-биримизни ҳурмат қилайлик.


Rating: -282   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика