Latest news

09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  1 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2

Равшан Аҳмедов: "Натижани четга суриб қўйган ҳолда ёш футболчиларнинг ҳаракатларини олқишлайман" News

Равшан Аҳмедов: "Натижани четга суриб қўйган ҳолда ёш футболчиларнинг ҳаракатларини олқишлайман"

Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Локомотив-БФК" (6:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Равшан Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатдаги айтадиган фикрим, натижани четга суриб қўйиб жамоамиз таркибида ҳаракат қилган ёш футболчиларнинг ҳаракатларини олқишлайман. Улар бугун кучли жамоага қарши қўрқмасдан дадил ҳаракат қилишди. Вазиятлар яратдик, ҳужумлар ҳам ташкил этдик. Муҳими, 17-18 ёшли футболчилардан иборат ёш таркибимиз ўзларига бўлган ишонч билан майдонда ҳаракат қилишди.

- "Локомотив-БФК" ёш таркиби билан чемпионат учрашувларида қандай вазифа билан давом этади?

- Албатта, таркибимизда ёш футболчилар бор. Айтиб ўтганимдек, 17-18 ёшли йигитлар жамоамизда ҳаракат қилишаяпти. Биз уларни катта футболга муносиб тайёрлаш ва тажриба тўплашлари учун имконият бериш мақсадида ҳаракат қилаяпмиз.

- Жамоангиз кубок учрашувлари давомида кўрсатган натижалардан қониқдингизми?

- Кубок давомида Суперлига клублари билан ўйнадик. Натижадан эмас, кўрсатган ўйинларимиздан қониқдим. Катта тажриба тўпладик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика