Latest news

11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   0 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  21 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  12 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  17 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  3 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  9 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  3 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   41 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  383 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26

Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар News

Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар

Куни кеча футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида Про лицензиясига эга мутахассисларнинг лицензиясини янгилашга қаратилган семинар бўлиб ўтди.

Суратга эътибор берар эканмиз, унда катта номларни ҳам кўришимиз мумкин. Шунга мос равишда ПРО лицензиясини янгилаш жараёнида ҳам турли клубларда ишлаётган тажрибали мутахассислар ва ҳозирда иш жойи бўлмаган мураббийлар бир сафда турди. Бу рўйхат орқали мамлакатимиздаги мутахассислар қатлами, уларнинг тажрибаси ва ҳозирги меҳнат бозоридаги ҳолатини кўриш мумкин.

Қуйида ПРО лицензиясини алмаштиришда қатнашган мураббийларни шартли равишда икки гуруҳга ажратамиз:

Иш жойига эга профессионал мураббийлар. Айрим мутахассислар ҳозирги пайтда ҳам футбол клубларда, ҳам Академиялар ва ёшлар жамоаларида фаолият юритмоқда. 

Суперлигада ва клубларда бош мураббий бўлиб ишлаётганлар:

Асрор Алиқулов — "Шўртан" бош мураббий

Дмитрий Ан — "Нефтчи" (Қирғизистон) бош мураббий

Февзи Давлетов — "Сурхон" бош мураббий

Вадим Абрамов — "Динамо" бош мураббий

Иван Бошкович — "Сўғдиёна" бош мураббий

Рўзиқул Бердиев — "Насаф" бош мураббий

Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббий

Раҳбарият лавозимида ишлаётганлар:

Илдар Сакаев — "Машъал" академияси техник директор

Абдумажид Тоиров — "Нефтчи", ёшлар билан ишлаш кординатори

Мухтор Қурбонов — ОКМК техник директор

Ботир Қораев — "Насаф" техник директор

Ёшлар жамоаларида мураббий ва клубларида ёрдамчи бўлиб ишлаётганлар:

Темур Турдиев — "Арал" U-19 мураббий

Сергей Арсланов — "Нефтчи" ёрдамчи

Рифат Акрамхўжаев — "Локомотив" Иккинчи лига мураббийи

Даврон Файзиев — ОКМК, ёрдамчи мураббий

Сервер Жепаров — "Оқтепа" бош мураббий

Ёрқин Назаров — Локомотив U-16

Шуҳрат Тошпўлатов — "Насаф", ёрдамчи мураббий

Элдор Мойлиев — "Шўртан", ёрдамчи мураббий

Марат Мифтахутдинов — "Динамо", ёрдамчи мураббий

Виктор Карпенко — "Бухоро", ёрдамчи мураббий

Завиша Милослаевич— Сербия U-21, бош таҳлилчи

Аъзам Шерғозиев — ОКМК U-21 мураббий

Бу мураббийлар орасида 7 нафари Суперлигада ва клубида бош мураббий, 4 нафари раҳбариятда, 12 нафари ёрдамчи ва ёшлар жамоаларида ишлашмоқда. 

Ишсиз, лекин тажрибали профессионаллар. Ҳозирча клубга эга бўлмаган мураббийлар. Крестинин, Петросян, Шевченко, Абдураимов, Ирисметов каби мутахассислар 2025 йилда клубларда фаолият олиб борди. 

Жасур Абдураимов 

Александр Крестинин

Микола Шевченко

Артём Петросян

Нўмон Ҳасанов

Илҳом Мўминжонов

Жафар Ирисметов

Бу исмлар орасида миллий жамоа даражасида ишлаганлар ҳам, ПФЛда муваффақият қозонганлар ҳам, легионер мураббийлар ҳам бор. Уларнинг иштирок этиши — мусобақалардан узоқлашмаганини, ўз устида ишлашни давом эттираётганини кўрсатади.

ПРО лицензиясини янгилашда қатнашган мураббийлар рўйхати — бу Ўзбекистон футболидаги мутахассисларнинг ҳаммаси дегани эмас. Бу рўйхатдан ташқарида ҳам ишлаётган, ҳам ҳозирча ишсиз мураббийлар бор. Яна бир қатор Про лицензиясига эга мутахассислар Суперлигада фаолият олиб боришяпти, ёшлар жамоалари, академияларда ишлашмоқда.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика