Latest news

10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  0 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  2 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  3 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  9 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  6 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  1 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  76 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  65

Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади" News

Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Қизилқум"га мағлуб бўлган "Локомотив" катта мураббийи Александр Стоймирович матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинга қадар бир қанча муаммоларга дуч келдик. Асосий таркибнинг 4 нафар футболчиси сафдан чиқди, шуларнинг 3 нафарида жароҳат бўлган бўлса, ўтган ўйинда Турдиалиев қизил карточка олди. Шу сабабли асосий таркибни аниқлаб олиш қийин бўлди. Ҳеч қандай баҳонамиз йўқ, ҳаттоки дуранг ҳам бизни гуруҳдан олиб чиққан бўларди. "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйиндан кейин барчасини бой бериб бўлгандик деб ўйлайман. Энди бизни чемпионатдаги оғир тақвим кутиб турибди, аввалига Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлсак, кейин ўз майдонимизда ОКМКни қабул қиламиз. Таркибда ўзгаришлар бўлиши қийин, чунки футболчилар кўп эмас. Захирада асосан ёшлар ўтирибди. Улар ҳали бундай даражадаги ўйинларда ўйнашга тайёр эмас. Шу сабабли бир таркиб билан 90 дақиқа курашишга тўғри келди. Бир қанча вазиятлар бўлди, ўйинни назорат қилиб турдик. Биринчи бўлимда Сардор Абдунабиевда яхши вазият бўлди, иккинчи бўлимда эса иккинчи яхши зарбалар бердик. Яна бир бор қўпол хатодан кейин гол ўтказиб юбордик. Бу ушбу мавсумдаги 6 голни қўпол хатолардан кейин қўйиб юбордик, бунинг ҳаммаси футбол. Бунақаси бўлиб туради. Лекин бу гуруҳдан чиқишимиз керак эди. Энди чемпионатга бор эътиборимизни қаратамиз. Чемпионатни анчагина кутиб қолдик. Йигитларнинг жисмоний ҳолати, кайфиятни бир маромда ушлаб туриш қийин бўлди. Машғулот жараёнларида ўзгаришлар қилдик. Шу орқали биринчи давра якунига қадар жисмоний ҳолатни янада яхшилаб олишимиз керак. Энди олдинга ҳаракатланамиз ва чемпионат ўйинларига тайёргарликни бошлаймиз.

- Гуруҳдан чиқа олмаслик Сиз учун шок ҳолати эмасми?

- Шунчаки муваффақиятсизлик. Лекин бу гуруҳдан чиқишга мажбур эдик. Биз Про-лиганинг икки, Суперлиганинг бир клубига қарши ўйнадик ва гуруҳдан чиқишимиз керак эди. "Андижон"га қарши ўйиндан кейин Жасур Ҳакимовни йўқотдик, у оёғини синдириб олди. Иван Рогач мушакларини тортиб олди. Кейинчалик Кубок ўйинида Иван Булатович жароҳат олди. Ўтган ўйинда эса Турдиалиев қизил карточка олди. Барчаси биз ўйлагандек бўлмади.



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика