Latest news

09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   0 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  7 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  1 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  5 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  9 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  12 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1

“Реал” Флорентино Перес раҳбарлигидаги 900 ўйинини ўтказди News

“Реал” Флорентино Перес раҳбарлигидаги 900 ўйинини ўтказди

“Реал” бугун ЛаЛиганинг 26-турида “Селтани” мағлуб этди. Мазкур учрашув “қироллик клуби”нинг Флорентино Перес раҳбарлигидаги 900-ўйинига айланди.

72 ёшли президент қўл остида “бланкос”лар 596та ғалабани қўлга киритиб, 151та дурангни қайд этган. Қолган 153 баҳсда эса рақибларнинг қўли баланд келган. Переснинг “Реал”даги фаолияти давомида жамоа турли мусобақаларда 24та совринга эга чиқди. Ўйинлар ва титуллар борасида у фақатгина Сантьяго Бернабеу Йестедан ортда қолмоқда.

Бернабеу “қаймоқранглилар”ни 1943-1978-йиллари бошқарган. Унинг даврида “Реал” 1407 бора майдонга тушиб, 811 ғалаба, 272 дуранг ва 324 мағлубиятни қайд этган. Шунингдек, жамоа 35та совринни ўзиники қилиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Перес 2000-2006-йилларда “Реал” президенти сифатида илк марта фаолият олиб борган бўлса, 2009-йилда ўтказилган сайловда ғолиб чиқиб иккинчи маротаба “бланкос”лар раҳбарига айланган.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика