Latest news

14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  2 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  1 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  7 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  2 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  10 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  3 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  1 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  7 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  8 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  6 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  13

Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир" News

Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоаларнинг Чемпионлар лигасидаги ўйини олдидан "Реал" мураббийи Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади.

Кеча "Реал" "Сити"га қарши ўйинда муваффақиятсизликка учраса, Алонсони истеъфога чиқариши мумкинлиги, бош мураббий ва футболчилар ўртасидаги муносабатлар бузилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хабининг ўрнига асосий номзодлар - Зинедин Зидан ва Юрген Клопп. Шунингдек, "оқ кийимлилар" рўйхатида Альваро Арбелоа ҳам бор. "Реал" "Селта"дан мағлубиятга учрагач (0:2), Ла Лига турнир жадвалида "Барселона"дан 4 очко орқада қолди. Пеп Гвардиолага эса Хаби Алонсо ҳақида саволлар берилди.

- Эртага Хабининг иши хавф остида қолиши мумкинлиги сизни ажаблантирмайдими?

- Йўқ... Сиз мендан Хабининг келажаги ҳақида сўраяпсиз, мен эса унга энг яхши тилакларни билдираман, чунки уни жуда ҳурмат қиламан. Лекин жавобини билмайман. Вазиятни биласиз-ку, мен бу ерда яшамайман ва узоқдаман.

- Сиз ҳозир Алонсонинг аҳволига ачинаяпсизми?

- Албатта. Биз "Бавария"да икки ярим йил бирга ишлаганмиз ва бу ажойиб эди. Бизда умумий жиҳатлар кўп эди.

Аммо "Барселона" ва "Реал" - босим ва муҳит туфайли мураббий учун энг қийин клублар. Мавсум оғир кечмоқда ва ҳамма нарса ғалабалар атрофида айланмоқда... Ғолиб бўлмасанг, нима бўлишини биласан. Ўтган мавсумда мен билан ҳам шундай бўлганди. Аммо Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир.

- Алонсога қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

- Ўз ишини қилаверсин. Унинг ҳамма иши жойида бўлади, мана кўрасиз.

- Хаби бошчилигидаги бу "Реал" жамоасини сизникига қиёсласа бўладими?

- Ҳеч қайси жамоа меникига тенг келолмайди, менинг жамоаларим ажойиб. Ҳар бир жамоа ўзига хос. Спортда доимо қадам-бақадам ўсиб бориш керак. Турли босқичлар бор. Мавсум давомида ривожланганлар ғолиб бўлади. Бу жараёнда жароҳатлар, кутилмаган вазиятлар ва бошқалар туфайли ўйин даражаси пасайган пайтлар ҳам бўлади. Мен октябрда жамоа сентябрга қараганда яхшироқ бўлишини ва шундай давом этишини хоҳлайман. Мавсум якунида эса якуний хулоса чиқарилади, - деди Гвардиола.

Rating: +1   

Comments

+1   
10 dec 03:56:48
Bek 777@
Shu gvardiola hechkimni yomonlamedi tanqit qimedi ortamiyona raqip bilan oyin bolsaham raqip oyinchilarini murabbiysini maqtap gapiradi insoniylik jihati bor barsada yurgan payti kopchilik yoqtrmasdi. Gvardiolani
   
10 dec 01:00:51
Лутфулла
"Ҳеч қайси жамоа меникига тенг келолмайди, менинг жамоаларим ажойиб" деб хазил тариқасида айтган, админ
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика