Latest news

21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  0 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  6 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  6 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  16

Равшан Ҳайдаров: "Сурхон"да потенциал бор" News

Равшан Ҳайдаров: "Сурхон"да потенциал бор"

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.




"Ўйин қизиқарли, тенгма-тенг курашларга бой бўлди. Иккала жамоа ҳам футбол ўйнашга ҳаракат қилди. "Локомотив" сафида маҳоратли футболчиларни кўплиги ва яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиш қобилияти кучлилилиги ғалабада муҳим рол ўйнади. Ўйинни назорат қилиш бўйича бизни жамоа ҳам ёмон ҳаракат қилмади. Биздаги камчиликлардан бири вазиятлардан фойдалана олмаслик бўлди. Афсуски, "Сурхон" жамоасидаги илк ўйиним омадли чиқмади. Лекин, хатолардан тўғри хулоса чиқарамиз, таҳлил қиламиз. Кўриб турибман жамоада потенциал бор. Ўйлайманки, барчаси ўз йўлига тушиб кетади. Ҳали очколар жамғарамиз",- дея гап бошлади Равшан Ҳайдаров.

- Жамоани қабул қилиб олишингиздан олдин таркибни ҳолатини кўриб чиқдингизми. Чунки, жамоа айни пайтда яхши ҳолатда эмас...

- "Сурхон" жамоаси раҳбариятидан таклиф тушганидан кейин улар билан гаплашдим. Раҳбарлар билишарди мани ҳали U 23 терма жамоасига ҳам масъулман. Бўлажак олимпия терма жамоасини шакллантириш ва бошқалар бўйича режаларимиз пандемия сабаб ўзгариб кетди. Шунинг учун таклиф тушгач бир ҳафатача ўйладим. Боз устига мураббийлик амалиётида бўлиш учун таклифга розилик бердим. Жамоани бир нечта ўйинларини кузатдим. Таркибда тажрибали футболчилар бор. Бундай тажрибали футболчилар билан ўзгача ўйин услубини ишлаб чиқиш мумкин. Ёш футболчилар билан бошқа ўйин услубини жорий қилишимиз мумкин. Иш жараёнида қайси позицияларни кучайтириш ҳақида кўриб чиқамиз.

- Алкесандр Касьян боши билан яхши ўйнайди. Лекин, ўйин давомида унга бирор марта юқоридан тўп узатилмади...

- Узатмалар бўлди. Лекин, сифатли эмас. Буни тан олиш лозим. Қанотлардан ҳужумлар кам. Бу олдинги ўйинларда ҳам кузатилган. Икки кун ичида жамоани тайёрладик. Нуриддин Ҳасанов ҳаракат қилиб кўрди. Аммо, сифатли эмас. Ишланадинган жиҳатларимиз кўп. Тўғри, Касьяндан тўғри фойдалана олмадик. Икки кун ичида ишладик.

- Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб жамоа билан юқори ўринларни эгаллашга кўзингиз етяптими?

- Нимага энди йўқ? Тўғриси, келганимга икки кун бўлди. Ҳали ички муҳит билан тўлиқ танишиб чиқмадим. Йигитларнинг руҳиятини ҳали тўлиқ ўрганганим йўқ. Ишни бошладимми шу футболчиларга ишонишим керак. Ҳозирги шароитда ҳеч кимни алмаштиришни иложи йўқ.

- Трансферлар ойнасида ўзингиз истаган футболчиларни жамоанга олиб келишни иложи борми?

- Олдин ҳозирги қўл остимдаги футболчиларни ўз услубимга мослаштиришга ҳаракат қиламан. Биринчи давра якунига қадар бешта учрашув бор. Бугун йигитлар тўп билан кўпроқ муомалада бўлишга, тўп билан қарши ҳужумлар ташкил қилишга ҳаракат қилишди. Жамоада комбинацион футболга мослашган футболчилар кўп. Масалан, Шерзод Каримов, Ҳусниддин Ғофуров, иккинчи Ҳусниддин Ғофуров, булар услубимдан хабардор.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика