Latest news

16:35"Барселона" 126 йиллигини нишонламоқда: “Бир хил ранг, бир хил рамз, бир хил тарих"  0 16:18Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 16:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  18 15:39ЖЧ-2026 гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланади?  4 15:35"Ризеспор" — "Кайсериспор". Таркиблар маълум  2 15:30Суперлига. "Қизилқум" — "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  2 14:28"Бунёдкор" билан ўйинда "Андижон"ни ким мураббий сифатида бошлаб тушиши маълум  3 14:20Суперлига. "Насаф" — "Динамо" (матнли трансляция)  11 14:17"Андижон" ярим ҳимоячиси кейинги мавсумни "Бунёдкор"да ўтказади   3 13:56Одил Абдумажидовга Кувайт ва Сербия клублари қизиқиб қолишди  0 13:16Суперлига. 30-турни қайси футболчилар ўтказиб юборади?  0 13:01Жамшид Искандеров: "Водийда чемпион бўлиш қийин"  3 12:43Гвардиола Силванинг "Манчестер Сити" билан янги шартномаси борасида фикр билдирди  1 12:15"Реал" янги ҳужумчи топди  3 11:47Рамос ЖЧ-2026да ўйнашни истамоқда. 39 ёшли ҳимоячи "Монтеррей"ни тарк этиб, қишда Европага қайтмоқчи  0

Championat.Asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади News

Championat.Asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади

Овоз беришда Championat.Asia ходимлари ва Transfermarkt’нинг рус тилидаги таҳририяти раҳбари Георгий Лекарев иштирок этди.

Шунингдек, ўзбек футболи тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири, ўтказилган ўйинлар сони бўйича терма жамоа рекордчиси (128 ўйин) ва Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси (2008 ва 2011) Сервер Жепаров ҳам эксперт сифатида қатнашди. Ҳисобга фақат Суперлига ўйинлари, аниқроғи, октябрь ва ноябрь ойи бошидаги терма жамоалар ўйинлари учун танаффусдан кейин ўтказилган учта тур (25, 26 ва 27-турлар) киритилган.

Суперлиганинг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи Виталий Левченко бўлди. Унинг қўл остида "Нефтчи" учта ўйинда учта ғалабага эришди. Шу тариқа, Фарғона клуби мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Насаф"ни ортда қолдириб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди. Қатнашчиларнинг 52 фоизи Левченкога овоз берган.

Бироз фарқ билан Суперлиганинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси Беҳруз Каримов бўлди. "Сурхон"нинг 18 ёшли ҳимоячиси учта ўйинда учта гол урди. Қизиғи, бу голлар Каримовнинг катталар сафидаги илк голлари бўлди. Каримов 32 фоиз овоз тўплаб, "Бунёдкор" вингери Имеда Ашортияни (26 фоиз) атиги бир овозга ортда қолдирди.


Rating: +3   

Comments

+1   
08 nov 14:58:21
From Earth
Энг яхши мураббийликка Камолиддин Тожиев муносиб эмасмиди?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика