Latest news

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  40 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  131 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  13 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  11 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  6 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  5 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  37 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  153 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз News

Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз

Al Ain Cup ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Миср учрашуви бўлиб ўтди.

Al Ain Cup ярим финали

Ўзбекистон – Миср 2:0 (ТУГАДИ)

Абу-Даби. "Хазза бин Заид" стадиони. 21:00

Ҳакамлар: Аҳмед Эйса, Али Рашид Ал Нуаими, Саид Ал Марзуки, Омар Фаируз

Гол: Остон Ўрунов 3, 1:0, Ос тон Ўрунов (Отабек Шукуров) 43, 2:0

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (Фарруҳ Сайфиев,90), 7.Отабек Шукуров (Достонбек Ҳамдамов, 69), 9.Одил Ҳамробеков, 10.Азиз Ғаниев ( Акмал Мозговой, 53), 11.Остон Ўрунов (Ҳожимат Эркинов, 53), 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов, 18.Абдулла Абдуллаев, 23.Ҳусниддин Алиқулов ( Рустам Ашурматов, 90)

Захира: Ботирали Эргашев, Владимир Назаров, Умар Эшмуродов,Азиз Турғунбоев, Жамшид Искандеров, Ҳусайн Норчаев, , Игорь Сергеев.

Миср: Моҳамед Даадер, Моҳамед Елдермердаш, Рамий Рабиа, Моҳамед Гали, Мостафа Абдалла, Моҳамед Шарафелдин, Ҳамди Абделфатаҳ, Марван Галлаб, Аҳмед Саед, Марван Моҳамед, Муҳаммад Салаҳ

Захира: Аҳмед Элшенави, Халед Зеид, Хоссам Абделмуҳсин, Салаҳ Шалаби, Аҳмед Моҳамед, Моҳамед Маҳмуд, Набил Али, Тахер Маҳмуд, Маҳмуд Абделсабур, Мостафа Шоубир


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Хожиакбар Алижонов ўрнига Фарруҳ Сайфиев, Ҳусниддин Алиқулов ўрнига Рустам Ашурматов тушди.

89. Насруллаевнинг узатмасидан кейин Эркинов зарба йўллади. Хавфли чиқди.

85. Абдувоҳид Неъматов тўпга чиқиб келиб хавфни бартараф этди.

79. СЕЙВ. Абдувоҳид Неъматов рақиб футболчисининг зарбасини қайтарди, иккинчи уринишда ушлаб олди.

77. Терма жамоамиз кўпроқ ҳисобни ушлаш илинжида ҳаракат қилмоқда.

72. ЗАРБАААА. Шомуродов қанотдан келган тўпни иккинчи қаватда боши билан дарвозага зарбага айлантирди. Ноаниқ.

69. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Отабек Шукуров ўрнида Достон Ҳамдамов ўйинни давом эттиради.

65. Ўйин темпи пастроқ. 

61. СЕЙВ. Абдувоҳид Неъматов Миср футболчиси Муҳаммад Мустафонинг боши билан йўллаган зарбасини киперимиз қийинчилик билан қайтарди.

59. Муҳаммад Салаҳнинг жарима майдончасига берган узатмасига Неъматов чиқиб келди. 

53. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Остон Ўрунов ўрнига Хожимат Эркинов, Азиз Ғаниев ўрнига Акмал Мозговой тушди.

46. Миср кўпроқ тўп билан муомала қиляпти. Бу яхши сигнал эмас. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+1. Абдувоҳид Неъматовдан сейв. У рақиб футболчисининг кучли зарбасини қайтарди. 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

43. ГОООООООООООООООООООООЛ. ОСТООООН ЎРУНОООООВ. Биринчи бўлимда бу болани ҳеч ким тўхтата олгани йўқ. Шукуровнинг узатмасини ўзига тўғирлаб олган Остон рақиб дарвозабонини ҳам алдади ва гол урди. Остон мисрликларнинг тушига кириб чиқса керак.

42. ЗАРБА. Миср ярим ҳимоячиси Марван Моҳамед узоқдан зарба йўллади. Зарба ўта ноаниқ.

33. ЗАРБАААА. Остон Ўрунов биринчи голдаги каби рақиб ҳимоясини ёриб кириб зарба берди. Бу вазият қаҳрамони Миср дарвозабони. 

30. Остон Ўруновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Уни бошқачасига тўхтатиб бўлмаяптида ўзиям.

28. Миср жарима майдончамиз ичига кириб борди. Зарбани Неъматов ушлаб олди. 

28. Элдор Шомуродов қулай вазиятдан фойдалана олмади. Терма жамоамизнинг ўйини дадилроқ чиқяпти. Ярим ҳимоячиларимиз ҳам зўр ўйнаяпти.

24. Яна Остон Ўрунов чап қанотдан рақибларни ортда қолдириб кириб борди. Унинг узатмасига якун ясайдиган футболчи топилмади.

19. Остон Ўрунов тўқнашувда жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам берди ва у майдонга қайтди. 

17. ЗАРБАААА. Тўпни моҳирона қабул қилиб олган Элдор Шомуродов битта ҳаракат билан алдаб зарба берди. Мисрлик кипер қийинчилик билан бу тўпни қайтарди. Учинчи хавфли вазият.

15. УУУУХ. Ўзбекистон терма жамоасидан хавфли ҳужум. Остон Ўрунов тўпни дарвозабоннинг устидан ўтказиб гол урмоқчи эди. Тўп дарвоза тўсинига тегди. Миср билан илк дақиқалардан ишончли ўйнамоқдамиз.

8. Мисрдан хавфли ҳужум. Жарима майдончамиз ичида йўлланган зарбани Неъматов қайтарди. 

3. ГООООООООООООООООООООООООЛ. ОСТООООН ЎРУНООООВ. Ўзбекистон терма жамоаси прессингда тўпни олиб қўйди. Остон Ўрунов ўз услубида гавдаси билан рақиб ҳимоячиларини алдаб жарима майдончасига кириб борди ва Миср дарвозасини ишғол қилди.

- Учрашув бошланди.

- Ўйин бошланишига барча нарса шай.

Rating: +91   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика