Latest news

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  13 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  21 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  27 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин" News

Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"

Суперлига 28-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Биринчи таймда етарли даражада вазиятлар яратдик, фақат фойдаланиш керак эди. Шунда иккинчи бўлим биз учун янада осон ўтарди. Танаффусдан кейин ҳам барқарор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик, сабр қилиб охиригача кутдик. 1:0 ҳисобида ғалабага эришдик ва навбатдаги уч очкони қўлга киритдик. Ҳаракат қилишда давом этамиз. Ўйлайманки, ҳаммада кайфият яхши. Ўйин оғир бўлишини футболчиларга айтгандик, чунки "Шўртан" асосий эътиборни ҳимояга қаратишини билардик. "Шўртан" билан ўйинлар осон бўлмаяпти деб бемалол айта оламан.


- Асилбек Жумаев иккинчи бўлимда майдонга тушди. Бу нима билан боғлиқ?

- Биз Асилбекни атайин иккинчи бўлимга сақлаб қўйдик. У захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтиради деб ўйлагандик ва шундай бўлди ҳам. Баҳсни асосий таркибда бошлаган Асадбек Каримовнинг ҳам ҳаракатларидан кўнглимиз тўлди. У кам амалиётга эга бўлмоқда, шу боис майдонда синаб кўришга қарор қилдик. Асилбек Жумаев энди олимпия терма жамоамиз сафига йўл олади ва фақат 19 ноябрь куни жамоамизга қайтади.


- Мавсум тугашига оз қолди. Рустам Турдимуродов жуда яхши мавсумни ўтказяпти, у келаси йил ҳам жамоада қоладими?

- Мен учун бу ҳақда гапириш қийин. Чунки жамоамизда муаммолар кўп ва тез орада бартараф этилса керак. Турдимуродов зўр футболчи ва менимча, барча жамоалар уни хоҳлайди. Ҳаммаси яхши бўлса, албатта сафимизда олиб қоламиз.

Rating: +1   

Comments

+1   
10 nov 21:27:27
Abdusalom Mirzayev
Турдимуродов 2-3 йилла зўр ҳужумчи бўлади.
   
11 nov 09:05:29
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Фарход
Дуст тугри айтасиз, лекин утган мавсум Андижон-да уйнаганди, заменаларга чикиб голлар урарди, шунга ёзгандим.
Ҳомияковни қўлида заҳирада ўтириб қолдида. Сурхонда эса шунчаки ўйини очилиб кетди!
   
11 nov 08:57:17
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Фарход
Дуст тугри айтасиз, лекин утган мавсум Андижон-да уйнаганди, заменаларга чикиб голлар урарди, шунга ёзгандим.
Ўтган мавсумдан буён андижонда 15 ой ижарада ўйнаб. Бор йўғи иккита гол урди. Ўша иккита голниям, мана шу мавсумни биринчи ярмида урган!
   
11 nov 08:39:27
Фарход
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Турдимуродов Пахтакор аъзоси бўлса. Шацкига нима алоқаси бор?
Дуст тугри айтасиз, лекин утган мавсум Андижон-да уйнаганди, заменаларга чикиб голлар урарди, шунга ёзгандим.
   
11 nov 07:32:28
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Timur Nazarov
Турдимурод бу мавсум нечта гол урди ? Нечта ассист ? Билганлар ёзилар?
Пастга тушинг ҳамма статестика ўша ерда!
   
11 nov 07:30:02
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Timur Nazarov
Турдимурод бу мавсум нечта гол урди ? Нечта ассист ? Билганлар ёзилар?
Андижонда 15 ойда иккита гол урди. Ўша иккита голниям мана шу мавсум урган. Бешта голни эса иккинчи даврада сурхонда урган. Жами еттита бўлди!
   
11 nov 07:26:25
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Фарход
Шацкихни энг катта хатоси булди, агарда Турдимуродов Пахтакор а'зоси булганда уже МТЖ -да уйнаб юрарди, шу балани келажаги бор ,кайси клубда уйнамасин омадини берсин
Турдимуродов Пахтакор аъзоси бўлса. Шацкига нима алоқаси бор?
   
11 nov 00:50:09
criminal
Samarqandga kegin uyingga
   
10 nov 22:35:49
Фарход
Шацкихни энг катта хатоси булди, агарда Турдимуродов Пахтакор а'зоси булганда уже МТЖ -да уйнаб юрарди, шу балани келажаги бор ,кайси клубда уйнамасин омадини берсин
   
10 nov 21:30:27
Timur Nazarov
Турдимурод бу мавсум нечта гол урди ? Нечта ассист ? Билганлар ёзилар?
   
10 nov 21:27:22
Abdusalom Mirzayev
Турдимуродов 2-3 йилла зўр ҳужумчи бўлади.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика