Latest news

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  16 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди" News

Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов U-17 ЖЧ 1/16 финал доирасидаги Хорватияга қарши ўйиндан сўнг сайтимизга интервью берди.

— Футболчиларнинг ўзидан руҳан ким тайёрлигини сўрадик. Уларнинг ўзи нечинчи бўлиб тепишини айтди.


— Кейинги ўйинда Муҳаммад Ҳакимов бизга ёрдам бера олмайди.

— Аввало бугун ғалаба қозонганимиз яхши бўлди. Умуман олганда биз шунчаки ютиб қўймаймиз, доим босим остида бўлади (кулади). Муҳаммад Ҳакимов жамоамиз учун катта йўқотиш. Умид қиламизки, унинг ўрнида бўладиган Амирхон Муродов ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этади.

— Қанчалик Хорватия билан ўйин шундай фаол ўтишини кутгандингиз?

— Кеча кўрганингиздек, энг юқори натижа кўрсатиб, биринчи ўрин билан чиққан Аргентина жамоаси 32-жамоа бўлиб, қийналиб чиққан Мексикага мағлуб бўлди. Битта ўйинда исталган рақибни мағлуб этиш мумкин, бу ерда руҳият биринчи ўринга чиқади. Рақиб Европадаги топ жамоалардан бири ва жисмоний жиҳатдан жуда кучли жамоа эди. Шундай экан, қийин ўйин бўлиши кутилган эди. Шунга қарамай, имконияти юқори бўлган футболчиларимизга ишонардик. Ўйлайманки, ҳақли равишда ғалаба қозондик.

— Дарвозабонларни алмаштиришга тўхталмоқчи эдим. Бу олдиндан ўйланган режамиди?

— Учрашув давомида дарвозабонлар мураббийи ўз фикрини айтди. Бизда тенг кучли иккита дарвозабон бор. Неъматуллоҳ Рустамжоновнинг туширилиши Иброҳим Шокировнинг пенальтилар сериясида яхши турмаслигини англатмайди.

— Бўлажак рақиб — Италия ҳақида нима дейсиз?

— Албатта, Италиянинг ўйини бўлаётган пайтда ёрдамчиларимни ўша баҳсга жўнатдим. Чехияга қарши ўйинни ҳам кўриб, таҳлил қилиб ўтирдик.

— Италия терма жамоаси билан битта меҳмонхонада яшайсиз. Кўз-кўзга тушиб қолганда нима қиласиз? (ҳазил билан)

— Ўзи биз битта меҳмонхонада тушганларимиз билан ўйнаймиз. Саудия Арабистони билан ҳам бир ойда битта меҳмонхонада яшагандик. Бу Италия билан ҳам 15 кундан бери биргамиз. Меҳмонхона майли, улар билан ёнма-ён овқатланамиз.

Rating: +22   

Comments

+3   
16 nov 05:27:54
Нурбек Майлиев
Усмирларимиз жахон чемпиони булиб европаликлар талаб обкетиб колсайди
+3   
16 nov 03:57:41
Rustam Ruziyev
Италия билан бўладиган ўйиндаям ғалаба тилаймиз, дуо қилиб қўллаймиз.
+2   
16 nov 07:00:33
ОМАДБЕК
УСТОЗ ДЕБДИ ПИРИ КОМИЛДАН ШОГИРДИ...
СЎКИШ ГУНОҲМИ ДЕСА, КАНЕШНИ ОНАСИНИС.. Й ДЕГАН ЭКАН.....

ХОРВАТИЯ БИЛАН ЎЙИНИМИЗНИ УСТИГА БОСИНГДА ЎЗБЕКИСТОНДАН ПЕНАЛТИНИ КИМ ТЕПГАН, ГОЛ УРГАНМИ ЙЎҚМИ, НАТИЖА ҚАНАҚА, ШУНИЯМ ЁЗМАГАН АҚАЛЛИ. БИРОРТА ТИРИК ЖОН БОРМИ САЙТИЛАРДА?
+1   
16 nov 11:11:54
Ashurov Bekzod
Kuchli futbol muttaxasisi keldi
+1   
16 nov 10:07:36
Тож
Reply to comment by Odiljon
32 ёки 33 ёшда
Молодец. Отасига рахмат. Жамоани охиригача бериш керак шу йигитга
+1   
16 nov 09:24:20
Тож
Ислом ёш бўлсаям шогирдларига оталик меҳрини бера оляпти. Ўйинчиларга ким нечанчи пеналти тепиш ихтиёрини ўзларига қолдиргани шундан маълум. Респект! (Узр, Ислом неча ёшда?)
+1   
16 nov 07:50:44
Адхамжон Низамов
Худо хохласа Италияни асосий вактнинг узида ютасизлар.Сизлар энг кучлисизлар.Булажак жахон чемпионларини Тошкентда бирга кутиб олиш насиб этсин.Амийн.Олга,"Ок бурилар."
+1   
16 nov 06:23:04
Шухрат Эргашев
Жисмоний холатимизни хисобга олиб, дастлабки тайм, дастлабки дакикаларда фаол булиб, кучли прессингда ушлаб уйнасак Италияни бемалол юта оламиз...Омад йигитларимизга, яна бир иктидорли мураббий чикаётганидан хурсандман...
+1   
16 nov 05:42:12
АПЛ
Reply to comment by Нурбек Майлиев
Усмирларимиз жахон чемпиони булиб европаликлар талаб обкетиб колсайди
ЯХШИ НИЙЯТ. АЛЛОХ БЕРСА, УЗИГА ОСОН.
   
16 nov 18:55:26
Rake
Saytda World cup U-17 musobaqani tanladim. Futbolchilarning gol va assistlarini koʻray desam. Uzbekistan futbolchilari statistikasi qoʻsjilmagan
   
16 nov 13:37:36
МОС::МЕТРО
Reply to comment by Abdulbosit Maxmudov
Bu murabbiy avvalda neftchi Va paxtakorni boshqargan murod ismoilovni ogli yoki ukasi bolishi kk
Мурод Исмоиловни угли
   
16 nov 11:57:26
safo78
Италияни бемалол асосий вақтда ютса бўлади.
Хорватия га солиштирганда кучли эмас
   
16 nov 10:20:39
Abdulbosit Maxmudov
Bu murabbiy avvalda neftchi Va paxtakorni boshqargan murod ismoilovni ogli yoki ukasi bolishi kk
   
16 nov 09:57:52
RADIKALIST
Kecha Italiyani o'yinini biroz ko'rdim. Kuchli ko'rinmadi ko'zimga. Futbolchilariyam haqiqiy 17 yosh, ya'ni qncha kichik jussali. Lekin Xorvatiya va Irlandiyaliklar juda gavdali ekan. Menimcha Italiya to'sig'idan ham o'tamiz nasib. Agar Italiyadan eson-omon o'tvolsak, u yog'i osonroqdek. Yana Alloh biladi. Bizda asosiy muammo jismoniy holat ekan. Kecha 70 minutdan keyin bollar charchab qoldi. Shuni ustida ishlashi kerak
   
16 nov 09:37:16
Odiljon
Reply to comment by Тож
Ислом ёш бўлсаям шогирдларига оталик меҳрини бера оляпти. Ўйинчиларга ким нечанчи пеналти тепиш ихтиёрини ўзларига қолдиргани шундан маълум. Респект! (Узр, Ислом неча ёшда?)
32 ёки 33 ёшда
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика