"Қўқон-1912" Тошкентда йиғинни бошлади. Таркибда янги номлар бор
		
		12 jan 2022 13:31
        News	
	 
				 
				"Қўқон-1912" Тошкентда йиғинни бошлади. Таркибда янги номлар бор
Жамоанинг мазкур босқичдаги машғулотлари Тошкент шаҳрида олиб борилиши ҳақида аввал хабар берган эдик. Кеча Тошкент шаҳрида йиғилган футболчилар кечки пайт бир маҳал машғулот ўтказишган бўлса, бугундан машғулотлар икки маҳалдан олиб борилади. Куннинг биринчи ярмида тренажёр залида , куннинг иккинчи ярмида эса "Бунёдкор" академиясига қарашли майдонда тўп билан машғулотлар олиб борилади.
Жамоа таркиби аста - секинлик билан мукаммаллаштириб борилмоқда. Тошкентдаги йиғинда жамоанинг етакчилари Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамовлар билан бирга таркибга бир қатор янги футболчилар ҳам қўшилишди. Қаршининг "Насаф", Бекободнинг "Металлург" жамоаларидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев, мухлисларга таниш бўлган ярим ҳимоячи Собит Синдаров, шунингдек ярим ҳимоячи Санъат Шиховлар "шунқорлар"нинг машғулотларида иштирок этишяпти.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments