Latest news

23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  0 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  1 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  4 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  29

Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди" News

Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"

Якунига етган мавсумда Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ҳимоя чизиғида ҳаракат қилган сербиялик футболчи Душан Мийич жамоасининг Суперлигадаги иштироки ҳамда келажаги ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Душан, аввало ниҳоясига етган мавсум ҳақида қисқача гапириб берсангиз. Жамоангизнинг чемпионатдаги иштироки қандай ўтди?

- Албатта, мавсум яхши ўтди. Жамоам билан яхши натижаларга эришдим. Бутун мавсум давомида майдонда энг кўп ҳаракат қилган футболчилардан бири бўлдим. "Қизилқум"нинг натижалари ҳам чемпионат сўнгида анча яхшиланди. Ғалабалар, мағлубиятсиз сериялар ва албатта оғир дамлар ҳам ўтди. Энг асосийси, охирида вазифани уддалай олдик. Яна бир қувонарли ҳолат шундаки, мен энг яхши хорижлик футболчилар қаторида бор эдим.

- Сиз "Қизилқум" жамоасига келгач, собиқ жамоангиз Суперлигани юқори ўринларда якунлади. Сизда оз бўлса-да, афсусланиш бўлмадими?

- "Динамо" — яхши жамоа, у ерда шаклланган ва рақобатбардош жамоа бор. Ушбу жамоа билан боғлиқ эсда қоларли хотиралар сақланиб қолган. Мен "Динамо"нинг мавсум учун мақсадлари қандай эканлигини билардим, аммо фаолиятимда янгилик қилишни истагандим. 

- Суперлиганинг ушбу мавсумидаги ўзгаришлар ҳамда интрига ҳақида нималар дея оласиз?

- Биласизми, Ўзбекистон Суперлигаси ушбу мавсумида сифатли майдонлар кўпайди. Қолаверса, бир хил рақобатга эга жамоалар сони анчагина ошди. Интригага келадиган бўлсак, барча мухлислар ўз кўзлари билан гувоҳ бўлганидек, чемпионлик масаласи охирида хал бўлди. Қолган ўринлар учун ҳам сўнгги тургача интрига сақланиб қолди. Бир сўз билан айтганда, чемпионат жуда кўп эсда қоларли воқеалар билан хотирамизда сақланиб қолди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика