Latest news

15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  0 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  1 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  3 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  1 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  10 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1

Шерзод Жўраев: "Бирданига жамоа тузиб бўлмайди, ҳаммасига вақт керак" News

Шерзод Жўраев: "Бирданига жамоа тузиб бўлмайди, ҳаммасига вақт керак"

Суперлига 30-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг наманганликлар вақтинча бош мураббийи Шерзод Жўраев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- "Пахтакор"га қарши доим тенгма-тенг ўйнашга ҳаракат қилганмиз, чунки "Навбаҳор"нинг ҳам ўзбек футболида ўз номи бор. Бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Майдонда "Пахтакор"дан кам эмаслигимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Мавсум бошида U-21 жамоамиз билан осон бўлмаганди, биринчи ўйинда техник мағлубият ёзилди, кейин 2:6 ҳисобида мағлуб бўлдик. Ўзимизга келиб олиш учун вақт керак эди. Умуман спортнинг ҳар бир турида муваффақиятга эришиш учун вақт керак. Сергей Иванович ҳам ёмон жамоа тузгани йўқ эди. Лекин у кишининг кетгани кимгардир яхши, кимгадир салбий таъсир қилди. Футболда олдиндан айтиб бўлмайди, ҳамма нарсага тайёр туриш керак.

- Нима учун "Навбаҳор" бу йил ўтган мавсумдаги натижасини такрорлай олмади?

- Бу ҳақда қисман юқорида айтиб ўтдим. Йил бошида бошқа мураббий жамоани йиғди. Менинг асосий ишим эса U-21 билан эди. Мен ҳам ўз билганларимни футболчиларга ўргатишим учун вақт керак. Таркибни мен йиғмаганим учун бу саволга жавоб бериш осон эмас. Фақат шуни айтишим мумкин, жамоадаги ҳамма қўлдан келганча ҳаракат қилди. Тўғри айтдингиз, "Навбаҳор" мавсумни ўзига мос бўлмаган ўринда якунлайдиган бўлди. Совриндорлар қаторига кирсак бўларди.

- Клубда селекция ишлари тўғри йўлга қўйилмаган деб ўйлаймиз. Ҳатто жамоада селекционер ҳам йўқ.

- Тўғриси, асосий жамоа учун селекция мавсум бошида қандай олиб борилганидан хабарим йўқ. 

- Аксар футболчиларнинг шартномаси тугаяпти. Улар билан шартнома янгиланадими ёки янги мавсумда янги жамоани кўрамизми?

- Ҳеч кимга сир эмас, клубимиз раҳбарияти янги мураббийга қидирмоқда. Мухлисларга тилагим шуки, қайси мураббий келишидан қатъий назар ҳаммамиз бирга бўлсак, шундагина якдил жамоага айланамиз. Ҳозир ҳамма курашяпти, ҳамма бизга қарши икки карра куч билан ўйнайди. Чунки "Навбаҳор" бренд ҳисобланади. Бирданига жамоа тузиб бўлмайди, ҳаммасини тўғри тушуниш керак. Менимча, янги мураббий келгач кўп нарса ойдинлашади.

- Сиз жамоа бошқарувига келганингиздан сўнг уйда "Қизилқум" мағлуб этилди, "Насаф" ва "Пахтакор"дан очко олинди. Лекин сафардаги ўйинларда нимадир етишмади?

- Сафарда "Хоразм" ва "Машъал"дан очко олдик. Балки ҳозир нимадир гапирсам, баҳонага ўхшаб қолиши мумкин. U-21 жамоасида дастлабки 3та тур жуда қийналдик, кейин эса секин-аста ўзимизга кела бошладик. Асосий жамоада ҳам ишлаш осон эмас, босим доим юқори бўлади. Лекин биз барибир мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қилдик.

- Бугунги дуранг адолатли бўлдими?

- Агар имкониятларимиздан фойдаланганимизда ютиб кетишимиз мумкин эди. Лекин гол урмадикми, демак бунга ўзимиз айбдормиз. Агар ишлашда давом этсак, камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

- Нима учун баъзи ўйинларда бугунгидек шиддат кўринмади?

- Тўғрисини айтсам, шу саволни футболчиларнинг ўзига ҳам бериш керак деб ўйлайман. Нима учун баъзи ўйинларда иштиёқ сўниб қоляпти? Мен ҳам бу ҳақда футболчилардан сўраб кўрган бўлардим. Баъзан рақибларнинг руҳиятига тушиб қолдик, бу ҳам салбий таъсир қилди.



Rating: -1   

Comments

+1   
30 nov 11:42:55
Xurshid Mamajonov
.
+1   
29 nov 21:12:50
NavBars
HAMMA UMID KELGUSI MAVSUMDAN ENDI.
ISHQILIB NATIJA QILA OLADIGAN MURABBIY KELSINDA.
+1   
29 nov 20:35:31
Жасурбек Фазилов
Хаммасига пул айбдор..бошка хеч кимда айб йук
   
29 nov 22:18:28
Farhod Uktamovich
Саволни эшитиб жавоб бериш керакда, хеч ким U - 21 ни сурагани йук, нима кераги бор 2 : 6 , техник маглубият, 3 та тур кийналгани
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика