Latest news

08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  0 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  38 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6

Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди News

Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди

"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченконинг Фарғонадаги фаолияти якун топди.

"Украиналик мутахассис, 2022 йилда "Нефтчи" раҳбарияти томонидан жамоага бош мураббий этиб тайинланган Виталий Григорьевич Левченко жамоани иқтидорли футболчилар билан мустаҳкамлаш ва чемпионлик даражасигача олиб чиқиш юзасидан қўйилган вазифаларни катта масъулият билан бажаришга киришди. Унинг бу қатъий меҳнати 2025 йил мавсумида ўз амалий натижасини берди. Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Виталий Григорьевич бошчилигидаги жамоамиз "Қизилқум" билан бўлиб ўтган беллашувда ишончли ғалаба қозониб, муддатидан олдин Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

2022–2025 йиллар давомида унинг бошқарувидаги жамоа 106 та расмий учрашув ўтказиб, 52 та ғалаба, 35 та дуранг ва 19 та мағлубиятни қайд этди.

2025 йил 30 ноябрь куни Виталий Левченконинг "Нефтчи" клуби билан тузган шартномаси ниҳоясига етди. Шу билан бирга, "Нефтчи"нинг мураббийлар штабида Виталий Левченко билан бирга фаолият юритган Анваржон Норқулов, Андрей Анненков ва Фарруҳ Бердиевнинг ҳам шартнома муддатлари якунланди.

Жамоа раҳбарияти ва клуб аъзолари уларга ўтган давр мобайнида узоқ кутилган 24 йиллик орзуни рўёбга чиқаришдаги хизматлари, “Нефтчи” ва Фарғона футболи ривожига қўшган баракали ҳиссалари учун чин дилдан миннатдорлик билдиради ҳамда келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилайди", – дейилади хабарда.

Аввалроқ сайтимиз орқали клуб мураббий билан хайрлашгани ҳақида хабар берган эдик. 

Rating: -2   

Comments

+3   
01 dec 18:34:43
Давлат
Яхши бу́лмабти
+2   
01 dec 22:12:04
Аббосхужа
Reply to comment by Фарход
Рахмат Виталий Левченкога! Яна 1-мавсум ишлаганда яхши буларди. Омадини берсин. Нефтчи га ким булиши аник булдими Ислом Исмоилов ёзишияпти бу тугри ма'лумот ми.
Ислом Исмоилов айниқса халқаро ўйинларни ҳаддини олган инсон. ОЧЛда Нефтчи сенсацион юришлар қилади деган умиддамиз. Омад Нефтчига ва янги мураббийига!
+2   
01 dec 21:31:59
leva8989
To'g'ri qaror.Levchenkoga chempionlik uchun rahmat deymiz.Lekin Hokim buva gazini berib turmaganda qiyin edi.Mavsum yarmida asabni yedi murabbiylar.Neftchiga Elit Ligada qattiqqo'l murabbiy kerak edi
+2   
01 dec 19:01:06
Barcamania_2016
Тўғриси ҳайрон қолдиришди. Барибир тан олиш лозим, Нефтчини 24 йил деганда шохсупага олиб чиққан бу Левченко эди. Нимаям деймиз. Мураббийнинг келгуси фаолиятига омад!
+2   
01 dec 18:40:17
Saidjahon
Фаргоналик булмасам хам Левченкони кетганига ачиндим.Барибир Исмоиловга ва жамоага омад тилайман энг ками Левченкони такрорлаши керак.
   
02 dec 08:23:33
Don
Юқоридаги юзер айтиб утганидек бизда каттаконла хохласа мурабийсиз жамоаларни хам чемпион қилади,бизни чемпионатда мурабийларни роли унчалик мухим эмас,Нефчини Левченко эмас Фарғонани хокими чемпион қилди,Нефчи мухлислари левченкога эмас хоким бовога рахмат айтишлари керак
   
02 dec 07:52:27
Spectra
Reply to comment by Амирхон Амирхон
Жуда тугри иш бупти Бизга 52 та ютук,35 та дурранг ва 19 маглубият уятли натижа
Uyatli ? Shukr qil shu natijagayam. 20 yildan kŏp kutdiylaku shuniyan uyatlimush axaxaxa ))))
   
02 dec 07:29:46
Mardon Eshmonov
Нефтчи Жамоаси Тренерлари штабига Рахмат шуми. НЕФТЧИНИ Чемпион килгани учун Рахмат хайир кейинги Иш фолиятларинга Омад деб хайрлашиб юборса. Келгусида Нефитчини ким кайси Мурабий Чемпион килади. Мана шу вокияларни эслаб. Умуман нима булганда хам Левченко ва Уни ёрдамчиларига нисбатдан нохаклик ва Адолатсизлик булган.
Бу нохаклик кейинги Чемпионатларда уз тасирини курсатиши аник...
   
02 dec 03:47:19
Rustam Ruziyev
Reply to comment by Амирхон Амирхон
Жуда тугри иш бупти Бизга 52 та ютук,35 та дурранг ва 19 маглубият уятли натижа
Тўғри, энг кучли таркибга эга бўлиб аранг чемпион бўлди. Айниқса ўз майдонида Машъал ва Пахтакорга шармандалик мағлубиятга учради.
   
02 dec 00:23:28
G'ulom Murodovich
Baba kelsa edi
   
01 dec 23:24:11
Фарход
Reply to comment by Аббосхужа
Ислом Исмоилов айниқса халқаро ўйинларни ҳаддини олган инсон. ОЧЛда Нефтчи сенсацион юришлар қилади деган умиддамиз. Омад Нефтчига ва янги мураббийига!
Тушунарли, Зур бупти, расмий хабар чикмаганлиги учун сурагандим. Омадини берсин 1-чилардан булиб Узбекистонда ОЧЛ Кубогини олиб келиш насиб килсин. Омин ( Аминь )
   
01 dec 22:38:52
Амирхон Амирхон
Жуда тугри иш бупти
Бизга 52 та ютук,35 та дурранг ва 19 маглубият уятли натижа
   
01 dec 21:37:56
leva8989
Rasman: Islom Ismoilov Neftchi bosh murabbiyi...Lekin yoshlik qilmasmikin.Yonida Anvar Berdiyev bor.Yana Akmal Xomatov ham keladi deyishdi.Bir tomoni bu insonlar Neftchi uchun yurakdan ishlashadi.Omad
   
01 dec 20:58:20
Damas Chevrolet
Reply to comment by насрилло
Демак нефтчини Чемпион булишида Левченко омили сезилмаган!!!
Жуда тугри фикр. Бизда чемпионликни рахбарлар хал килади
   
01 dec 20:35:42
.
Левченкога рахмат.
Исломжонга омадлар ёр бўлсин.
Кейинги йилдан худо хохласа яна хужумкор Нефтчимиз қайтади
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика