Latest news

18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  0 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  11 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  0 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  3 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  19 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  58 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7

"Қизилқум" — "Шўртан" учрашувида захира ҳаками ва футболчи ўртасида юзага келган вазият юзасидан изоҳ News

"Қизилқум" — "Шўртан" учрашувида захира ҳаками ва футболчи ўртасида юзага келган вазият юзасидан изоҳ

Ушбу учрашувнинг 92-дақиқасида тўп майдон ташқарисига чиққан вазият бўйича захира ҳаками Алишер Раҳимқулов бош ҳакамга қўшимча ахборот берган.

Захира ҳакамнинг “Красный аут?” деган маълумоти тўп кимдан чиқаётганини аниқлаштириш ва бош ҳакамга тўғри қарор қабул қилишда ёрдам бериш мақсадида айтилган. Бу — ўйин қоидаларига кўра рухсат этилган ва ҳакамлар бригадаси ўзаро ҳамкорлигининг одатий бир қисми ҳисобланади.

Бироқ ушбу ҳолат чоғида "Шўртан" жамоасининг 88-рақамли футболчиси ҳакамлар қарорига бевосита аралашишга уринган ва “қандай красный?” дея норозилик билдирган. Ўйин қоидаларига кўра, футболчининг ҳакамлар қарорига босим ўтказиши ёки мунозарали шаклда аралашуви спорт этикаси ва интизом талаблари билан мос келмайди.

Вазиятнинг ўзи ва видеоёзувлар шуни кўрсатадики, захира ҳаками бош ҳакамга ўз вақтида тўғри маълумот берган, натижада якуний қарор қоидалар асосида қабул қилинган. Афсуски, мазкур эпизод айрим ОАВ вакиллари томонидан нотўғри талқин қилинган ҳамда ҳолатнинг асл мазмуни нотўғри ёритилган.

Эксперт ҳакамлар гуруҳи мазкур вазиятда ҳакамлар бригадасининг ҳамкорлиги тўғри бўлганини қайд этади ва барча футболчиларни ўйин давомида ҳакамлар қарорларига ҳурмат билан ёндашишга чақиради.

Rating: -2   

Comments

+2   
29 nov 22:41:06
Diyorbek Xusanov
Hali ayol hakamlari superliga doirasidagi oʻyinlarni oʻtkazish darajadasiga yetib kelmadik
+2   
29 nov 21:33:23
Soccerland777
Хўрозқанд чет элники деса, ётволиб ярашади. Бу аёл ҳакамлар ўзбек менталитетига тўғри келмайди.
   
30 nov 01:58:13
chelsea tv
Kim nima desa desinu ayrim erkak soqqakash hakamlardan o'lsa o'ligibortiq ekan mana shu ayol hakam. Keyingi ishlarida omad tilayman
   
29 nov 21:10:35
Маратик
Яшасин бизнинг честный хакамлар,булар нима килсаям,нима десаям тугри булади,ётугри килиб куйишади,кимга дардингни айтишниям билмайсан киши
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика