Latest news

18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  4 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  3 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:3 (матнли трансляция)  16 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  18 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

"Қўқон-1912": Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди News

"Қўқон-1912": Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди

Бугун Ёшлар лигаси баҳсларига старт берилди.

Ёшлар лигаси 

1-тур

“Қўқон-1912” –  “Обод” – 3:1 (2:1)

Ҳакамлар: Игорь Худойдотов, Рустам Толибжонов, Қаҳрамон Собиров, Хуршид Мелиқўзиев.

Голлар: Ориф Мамажонов-32, Иброҳим Ғофуров-43, Нодир Қўзибоев-63. – Умид Матмусаев-8.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Аслиддин Соипов, 5. Иброҳим Ғофуров, 9. Достон Мелиқўзиев, 10. Иқбол Маликжонов, 11. Муҳаммаданас Ҳасанов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Маъруф Зокиржонов, 18. Азизхон Ибрагимов, 22. Ориф Мамажонов, 88. Ойбек Рустамов.

Захира: 21. Ғайрат Ҳасанов, 8. Нодир Қўзибоев, 17. Абдуқаҳҳор Ўктамов, 19. Иброҳим Мухторов, 23. Аброр Раҳмонов, 27. Исмоил Охунжонов, 28. Сардор Исақов.

“Обод”: 91. Даврон Жўрақулов, 27. Хумоюн Абдуалимов, 29. Умид Матмусаев, 32. Бехзод Латипов, 33. Искандар Сиддиқжонов, 34. Ислом А. Исмоилов, 37. Фазлиддин Ҳакимов, 39. Владислав Нуриев, 45. Алишер Мирзаев, 46. Акбар Хўжаев, 48. Дилмурод Жўрабоев.

Захира: 1. Умид Ёрбеков, 30. Исмоил Жасурхўжа, 36. Ислом Н. Исмоилов, 47. Аббос Икромов, 49. Отабек Пардабоев.

Юртимизга футбол баҳори кириб келди. Бугун Ёшлар лигаси баҳсларига старт берилди. Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда ўринбосарларимиз Олий лига дебютанти “Обод” жамоасини қабул қилишди.

Учрашув вакилларимиз учун омадсиз бошланди. Учрашувнинг 8-дақиқаси ўтиб бораётган пайтда “Обод” футболчиси Умид Матмусаев ҳимоядаги хатодан унумли фойдаланиб Ислом Абдуллаев дарвозасини ишғол этди – 0:1.

32-дақиақада ҳисоб тенглашди. Ориф Мамажонов жарима майдончасига кириб бориб, меҳмонлар посбонини ожиз қолдирди – 1:1.

43-дақиқада узоқ давом этган ҳужумни Иброҳим Ғофуров гол билан якунлаб, ҳисобни оширди – 2:1.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида меҳмонлар дарвозаси олдида бир қатор вазиятлар вужудга келганига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб ўзгармай қолди.

Иккинчи таймни меҳмонлар катта иштиёқ билан бошлашди. Лекин барча уринишлар самарасиз якунланаверди.

Учрашувнинг 62-дақиқасида тажрибали Нодир Қўзибоев майдонга тушди ва ҳисобни оширди. Бу вазиятда Досон Мелиқўзиевнинг ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айнан унинг қанотдан катта тезликда кириб бориб жарима майдончасига оширган тўпини Қўзибоев бўш қолган дарвозага киритиб қўйди – 3:1.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада рақиб дарвозасини ишғол этиш учун бир қатор имкониятлар юзага келди. Лекин ҳар сафар футболчилар вазиятлардан фойдаланишда сусткашликка йўл қўйишди.

Натижада ўйин ўринбосарларимизнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан интиҳо топди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика