Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"
04 oct 08:30
News
Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"
Бу ўйин биз учун жуда муҳим эди ва бугун биз қимматли уч очкони қўлга киритдик. Ҳозирги вақтда биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш," - деди Клейди Даци баҳс якунлангач.
- "Қўқон-1912" сўнгги учрашувларни яхши ўтказмоқда. Жамоа сентябрь ойида умуман мағлуб бўлмади. Жамоа натижаларининг бундай яхшиланишига нима сабаб бўлди?
- Ҳар бир футболчи максимум ҳаракат қиляпти. Биз мусобақа жадвалида имкон қадар тепароқ чиқиб олишимиз керак. Қўйи поғоналардан тепада бўлсак, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз ва лигада жон сақлаб қоламиз.
- Бугун собиқ жамоангизга қарши ўйнадингиз. Ушбу ўйинда қўшимча иштиёқ бормиди?
- Очиғини айтсам, бироз ғалати ҳиссиёт бўлди. Уч ой олдин мен ОКМК футболчиси эдим. Мен ҳали ҳамон ОКМК футболчисиман ва яна бир мавсумлик шартномам бор, аммо ҳозирги вақтда ўз жамоамга ёрдам беришим керак.

Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments