Latest news

13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  53 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   12 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  15 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  1 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  11 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14

"Қўқон-1912": Машғулотлар давом этмоқда (Фото) News

"Қўқон-1912": Машғулотлар давом этмоқда (Фото)

Tags :  Қўқон-1912
"Қўқон-1912" янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини фаол тарзда давом эттиришмоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Футболчиларимиз куннинг биринчи яримида тренажёр залида,  иккинчи яримида эса “Марказий”  стадионида машғулотлар олиб боришмоқда.

Машғулотларда Ўзбекистон (U-23) ёшлар терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турган Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Рустамов, Аваз Маматхўжаев ҳамда Андре Сидоровлар иштирок этишмаяпти. Шунингдек, Никита Рибкин жамоамиз билан шартномаси якунига етганлиги боис йиғинга жалб қилинмаган. Жамоамиз раҳбарияти ҳамда кўпсонли мухлисларимиз номидан Никита Рибкинга жамоамиздаги ўйинлари учун миннатдорчилик билдирамиз ҳамда унинг кейинги фаолиятида омад тилаймиз.

Ўтган мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида якунлаган қўқонлик дарвозабон Музаффар Абдуллаев, “Нефтчи” жамоасидан таклиф қилинган посбон Ўткир Юсупов, шунингдек, ўтган мавсумнинг иккинчи яримини  “Андижон”  жамоасида ўтказган Собир Хамидовлар жамоамиз машғулотларига қўшилган.

Бош мураббийимиз Нўъмон Ҳасанов ёшлар таркибимизда ўзини кўрсатган бир қатор ёш футболчиларимизни ҳам асосий таркиб машғулотларига жалб этган. Ўринбосарларимизнинг ўтган мавсумни 3-ўринда якунлашига ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшган Ислом Абдуллаев, Иқбол Маликжонов, Достон Мелиқўзиев, Дилшод Баратов, Аброр Раҳмонов, Иброҳим Аҳмаджонов, Исмоил Охунжонов каби бир қатор ёш футболчиларимиз бош мураббийимизнинг ишончини оқлаш учун машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда.

Қуйида машғулотлардан олинган суратлар билан танишинг:

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика