Latest news

20:15ФИНАЛгача...  6 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  3 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  9 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  7 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  27 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  17 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9

ПРЕВЬЮ. "Сўғдиёна" - АГМК. "Қизилқум" йўқотган очкога ким эга чиқади? News

ПРЕВЬЮ. "Сўғдиёна" - АГМК. "Қизилқум" йўқотган очкога ким эга чиқади?

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-турида "Сўғдиёна" Жиззахда АГМКни қабул қилади.

Турнир жадвали нуқтаи назаридан олиб қаралганда мазкур турнинг яна бир марказий ўйини. Тўғри, кўпчиликнинг эътибори Тошкентдаги "Пахтакор" - "Насаф" баҳсига қаратилиши турган гап. Бироқ Жиззахдаги қарама-қаршилик ҳам кузатишга арзийди. Қуйида шу ҳақида гап боради. 



АГМК УЧУН ЖИЗЗАХ "ҚЎРҚИНЧИЛИ" ТУШ

Ўзаро ўйинларга назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар шу кунгача Жиззахда Суперлига доирасида 13 бор тўқнаш келишган. Уйдаги учрашувларда мутлоқ устунлик "Сўғдиёна" томонида. 7та ғалаба, АГМК ўз тарихида фақат бир маротаба ортга ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлган. 5та ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашганини таъкидлаш мумкин. 


АГМКнинг "Сўғдиёна" майдонидаги ягона ғалабаси 

11.08.2018. Суперлига 21-тур

"Сўғдиёна" - АГМК 1:3

Голлар: Никола Милинкович 77 - Зоҳир Пиримов 30, Музаффар Музаффаров 51, Жасур Ҳасанов 65

Кейинги 4та ўйиннинг 3тасида олмалиқликлар гол ҳам ура олишмаган 

04.11.2018. "Сўғдиёна" - АГМК 1:0  

27.08.2019. "Сўғдиёна" - АГМК 1:0

07.03.2020. "Сўғдиёна" - АГМК 1:1

31.07.2021. "Сўғдиёна" - АГМК 0:0 


ТУРНИР ЖАДВАЛИДАГИ РАҚОБАТ ЁХУД УЛАР СОВРИНЛИ ЎРИНЛАР УЧУН КУРАШДАН ЧИҚДИМИ?


Юқорида айтганимиздек, бугун турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган жамоалар учрашишади. Айни пайтда АГМК 29 очко билан 6-ўрин, "Сўғдиёна" 32 очко билан 5-ўринда кетмоқда. Миржалол Қосимов шогирдлари бу ўйиндаги ғалаба орқали "Сўғдиёна"га етиб олишлари ва совринли ўринлар учун курашга қайтишлари мумкин. Ўз ўрнида 3та фронтда кураш олиб бораётган "Сўғдиёна"да ҳам ҳали умид йўқолмаган. Ўз уйларидаги 3 очко тўртинчи ўринга чиқиб олишларига замин яратади. Ўз-ўзидан кўп нарса "Навбаҳор" ва "Қизилқум" жамоаларига ҳам боғлиқ. Улар очко йўқотган тақдирда пастдаги икки жамоада қулай вазият юзага келиш эҳтимоли катта бўларди. Амалда кеча навоийликлар ўз майдонларида "Металлург"га енгилишди. Бу эса АГМК ва "Сўғдиёна"га анча қўл келиши кундек равшан. 


СЎНГГИ ЎЙИНЛАРДА СИНАЛАЁТГАН "СЎҒДИЁНА" 


Балки чарчоқ аломати ёки тиғиз тақвим сабаблидир, "Сўғдиёна" Суперлиганинг сўнгги 5та учрашувидан 4тасида енгилди. "Динамо"ни мағлуб этган жамоа, "Навбаҳор" ва "Нефтчи" билан нурсиз дуранг қайд этди, "Олимпик" ва "Металлург"га мағлубиятга учради. Совринли ўринлар учун курашаётган клуб учун олдиндаги 2та турнинг муҳимлилик даражаси ўта юқори. Рақиблар АГМК ва "Насаф". Худди шундай, АГМКда ҳам, рақиблар "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" яъни турнир жадвалидаги рақобатчиларга қарши. 



ЙЎҚОТИШЛАР 

Шаҳбоз Жўрабеков, Даниел Насриддинов, Искандар Шойқулов бугун "Сўғдиёна"га ёрдам бера олмайди. АГМКдан эса Муроджон Тошматов жароҳати сабаб ўйинни ўтказиб юборади. 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика