Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман" News

Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Локомотив" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Ичимга сиғмаяпман, жуда эмоционал ҳолатдаман. Яратган бугун бизга ғалабани тақдим этди. Йигитларга раҳмат айтаман. Мураббийлар штабига ҳам миннатдорчилик билдираман. Улар менинг илк кунимдан бери тўхтовсиз ишлашмоқда. Отам бугунги учрашувни стадиондан кузатди. Оиламга ҳам катта раҳмат айтаман. Улар Италиядан бугунги баҳсни томоша қилиш учун етиб келишди.

- Жамоанинг биринчи ва иккинчи бўлимдаги ўйинига баҳо бериб ўтсангиз? Танаффусдан сўнг жамоа ўйини ўзгарди.

- "Сурхон"га қарши кечган ўйинда ҳам шундай ҳолатда эдик. Танаффус вақтида йигитларнинг кўзидаги оловни кўрдим ва ўшанда ғалаба қозонишимизни сездим. Иккинчи бўлимда футболчиларим супер ўйин намойиш этишди. Мен бош мураббий эмас, мухлис бўлганимда, бугунги учрашув менга ёқди, деган бўлардим.

- Демак жамоа иккинчи бўлимда руҳият ва иштиёқ эвазига рақибдан устун келдими?

- Барча элементлар бизга ёрдам берди, дея оламан. Рақиб жамоа ҳам бизни яхши ўрганиб чиққани маълум бўлди. Биринчи бўлимда майдон марказидаги ҳукмронликни тўлиқ рақибга бериб қўйдик. Танаффусдан кейин эса ўйинчиларимиз майдон марказида яхшироқ ҳаракат қилишди ва шу сабабли ҳужумга ўтишимиз осонлашди. Характер ва жисмоний ҳолатимиз катта роль ўйнади. "Локомотив" жамоаси ҳам бугун яхши ҳаракат қилди.

- Бугунги ғалаба "Бунёдкор"нинг натижаларини яхшилашга ёрдам бера оладими? Бугунги ғалабадан сўнг ўзингизни қандай ҳис этмоқдасиз?

- Мен футбол ўйнаган вақтларимда бундай эмоцияларни ҳис этмаганман. Майдонда ҳар доим ўйин ҳақида ўйлайсиз ва бунчалик ҳиссиётларга берилмайсиз. Бугун 3-4 йиллик умримни йўқотдим (кулади), аммо бундай ҳиссиётларни ҳеч қаердан топа олмайсиз. Бугунги ғалаба жамоа учун катта трамплин бўла олади. Шу сабабли, бугунги ғалаба жуда-жуда муҳим ҳисобланади. Бугун ғалаба қозонмаганимизда, поезд янада узоқлашиб кетар эди. Кейинги баҳсга қадар тикланиб олишимиз керак. Кийиниш хонасида йигитларга иккита хабар айтдим. Яхшиси, биз бугун ғалаба қозонганимиз. Иккинчиси эса, кейинги баҳс энг қийини бўлиши.

- Ҳозирги вақтда "Бунёдкор" характер ва кураш сабабли очколарни қўлга киритмоқда. Жамоанинг ўйинида сизнинг имзоингизни қачон кўришимиз мумкин? "Бунёдкор" тактик томонлама қачон ўзгаради? Сиз Европалик мутахассис ҳисобланасиз ва барча мухлислар сизнинг услубингизни кўришга қизиқмоқда.

- Тактик услуб деганда, айнан нимани назарда тутаётганингизни билмайман, балки чиройли ва ҳужумкор футболни назарда тутаётгандирсиз. Лекин мен Пеп Гвардиола эмас, Илёс Зейтуллаевман. Тўғри, Италияда кўп вақт давомида истиқомат қилдим. Жан Пьеро Гасперини ва Маурицио Сарри каби машҳур муррабийлар билан ишладим, аммо мен Илёс Зейтуллаевман ва менинг футболим бошқача бўлади. Мен ҳали ҳамон ангренлик оддий бир йигитман, фақатгина Италияга кўчиб кетганман. Мева кутишдан аввал дарахт экиш керак. Меҳнат қилишда давом этсак, ўйинимиз ижобий томонга ўзгариши аниқ. Биз тўғри йўлдамиз, дея оламан. Яратган Эгам бизни чиройли футбол билан сийлашига ишонаман. Лекин ҳозир очколар жамғариб туришимиз керак.

- Дарвозабон Марин Любич ўтган учрашувда қаҳрамонга айланганди, бугун эса у хатога йўл қўйди. Любичнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Любич бугун ажойиб ўйин намойиш этди. У гол ўтказиб юборган бўлиши мумкин, аммо унинг маҳоратига шубҳа қилмаймиз. У бизни кўпгина вазиятларда қутқарди. Иккинчи дарвозабонимиз Сарвар Каримов ҳам ажойиб дарвозабон саналади. Бизда тенг даражадаги иккита дарвозабон бор.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика