Latest news

21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  3 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  233 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  37 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  27 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4

Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" News

Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ОКМК - "Сўғдиёна" (5:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин учун ҳар икки жамоага раҳмат айтган бўлардим. Футболчилар ноқулай об-ҳавога қарамасдан мухлисларбоп ўйин намойиш этиб бера олишди. Мухлисларга ҳам раҳмат, улар бизни охиригача қўллаб-қувватлашди. Ғалаба ҳар доим қувонарли, лекин тарихга айланди. Биз навбатдаги учрашувларга тайёргарликка киришамиз.

- Жамоанинг бугунги ва "Локомотив"га қарши ўйинини таққосласак, футболчилар бугун ёрқинроқдек кўринишди. Бу ҳақида фикрингиз?

- Таққослайдиган бўлсак, "Локомотив" ҳимоявий услубга кўпроқ урғу қаратди ва марказда уч ҳимоячи билай ўйнади, шунингдек узун пасларни кўп ишлатди. Шунингдек, ўша ўйин курашларга бой ўтди. Бундай услубда ўйин бошқачароқ тус олади. "Сўғдиёна" кўпроқ майда ва ўрта узатмалар билан ўйнади. Дориев, 8 ва 11-рақамли ўйинчилар тўп билан яхши муомала қилишди. Шунингдек, бугун очиқ футбол бўлди.



- Ойбек Рустамовнинг майдондаги жойлашуви ўзгаргач жамоангиз ғалабага эришди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Бу сабаб эмас. 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётганимизда жуда осон голлар ўтказиб юбордик. Футбол шунақа, битта вазият ўйинни ўзгартириб юбориши керак. 2:0 пайти ҳужум қилганимизда илк голни қарши ҳужумдан қабул қилиб олдик, иккинчисини стандартдан, учинчиси эса яна пенальтидан.

- Бугунги ўйин ёмғир остида ўтди. Шу сабаб тўп узатишларда хатоликлар кузатилди. Бунақа вазиятларда футболчиларга қандай кўрсатмалар берилади?

- Беайб парвардигор, ҳамма ҳам хато қилади. Футболда битта кичкина хато ҳам кечирилмаслиги мумкин, бу шахмат эмас. Тўпни эгаллашдан олдин кейинги ҳаракатни ўйлаб қўйиш керак. Бу каби об-ҳаво ҳукмрон бўлган ўйинларда тўп назорати муҳим аҳамият касб этади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика