Latest news

22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  0 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  1 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  3 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  22 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0

ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади News

ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Андижон" — "Металлург" учрашувига қўшиб берилган дақиқаларда айрим футбол мухлислари томонидан стадионга турли буюмлар улоқтирилди.

Бу каби ҳолат "Бобур Арена"да илк бор кузатилаётгани йўқ.

Оқибатда Лига мазкур масалани Тартиб-интизом қўмитасига оширди ҳамда қўмита йиғилишида бевосита ўз мутахассислари билан иштирок этди. Сир эмаски, Андижон ўтган мавсумнинг сўнгги уй учрашувини мухлисларсиз трибунада ўтказишга мажбур бўлганди. Шунингдек, бу йил 6-турдан ўрин олган "Сўғдиёна"га қарши беллашувда Лига техник зонага туташ секторларга футбол мухлисларининг киришига рухсат бермади.

Афсуски, бу каби ҳолатларнинг оқибатларига қарши курашиш натижасида беллашувларни хуш кайфият ва катта қизиқиш билан кузатиб бораётган футбол мухлислари ҳам жабр чекмоқда. Аммо унутмаслик керак-ки, Лига учун учрашувларни ўтказишда биринчи навбатда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлиги муҳим ҳисобланади. Футбол мухлисларининг сони кўп бўлишидан эса биринчи навбатда мезбон футбол клуби манфаатдордир.

Қўмита аъзолари ҳамда Лига мутахассислари мазкур масала юзасидан фикр алмашди. Якунда "Металлург" билан ўйиндаги тартибсизлик учун "Андижон" футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди. Шунингдек, "Бобур Арена"да ўтадиган Лига байроғи остидаги мусобақаларда "Андижон" футбол клуби мухлислар жой оладиган трибуналарни мониторинг қилиб боришда катта масъулиятни ўз зиммасига олиши керак бўлади. Қўмита ва Лига талаби билан клуб стадион техник зонаси ҳамда унга қарама-қарши секторларнинг ҳар бирини ўйин давомида суратга тушириб бориш учун видеокамералардан фойдаланиш тизимини йўлга қўйиши ва учрашув якунида керакли кадрларни тақдим этиб бориши лозим.

Бу билан мухлислик маданиятига риоя қилмаётган, оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузаётган ва оқибатда жамоат тартибига путур етказаётган кимсалар шахсига ойдинлик киритиш кўзда тутилган. Юқоридаги каби ҳолатлар видеотасвирга туширилгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёрдамида қоидабузарлар шахсига аниқлик киритилиб, уларни жиддий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади. Бу каби ҳолатлар оммавий тартибсизликлар келтириб чиқариши эҳтимоли бор эканлиги инобатга олиниб, Лига ҳамда клуб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан қоидабузарга нисбатан қатъий чора кўриш, уларнинг стадионларга киришини тақиқлаш каби жазо чораларини сўрайди.

Ўз навбатида Лига андижонлик барча фаол футбол мухлисларига мурожаат қилади. Биз "Бобур Арена" стадионидаги гўзал муҳит, унинг мухлислар билан тўлиб тошишидан манфаатдормиз ва бунинг учун клуб ҳамда мухлислар этакчилари билан ҳамкорликда ишлашга тайёрмиз. Ўз навбатида улардан мана шундай муҳит давом этиши йўлида бирлашиш, қоидабузарларни аниқлашга кўмаклашиш масаласида ҳамкорлик қилишни сўраймиз. Бу каби кимсалар шахсига ойдинлик киритилиб, уларга нисбатан тегишли жазо чораларининг кўрилиши "Бобур Арена" стадионига мухлислар ташрифи билан боғлиқ муаммо бўлмаслигида асосий омил ҳисобланишини билдирамиз.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика