Latest news

20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  1 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  2 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  1 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  6 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5 13:545 ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган МЮ ёш дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  0

"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили News

"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили

Россиялик экспертимиздан ҳакамлик таҳлили. Мунозарали вазиятлар нақ 23 та!

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram саҳифаси муаллифи) Суперлиганинг 8-тур учрашувларидаги эътиборга молик вазиятларни таҳлил қилди.


❌ "Андижон" – "Металлург" (ВИДЕО)

Вазиятни бир неча қисмларга бўлиш мумкин. Дастлаб "Металлург" футболчисининг жароҳат туфайли майсазорда ётиши. "Андижон"нинг 13-рақамли футболчиси жароҳатланган шифокорни рақибни майдондан ташқарига олиб чиқиб ташлаш ҳуқуқига эга эмас, бу унинг иши эмас. Расман бунинг учун андижонлик футболчи сариқ карточка билан жазоланиши керак.

Кейин "Металлург"нинг 88-рақамли ўйинчисига сариқ карточка берилиши керак, у биринчи бўлиб югуриб келиб, андижонлик футболчини туртиб юборади ва бу вазиятни янада мураккаблаштиради. Эҳтимол, бу ерда рефери низони тўхтатишда фаолроқ бўлиши керак эди, чунки биз буни фақат қанот ҳаками қилаётганини кўряпмиз, бу етарли эмас.

Бундан ташқари, "Андижон" сардори ҳам спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун огоҳлантирилиши керак, чунки у ҳам ўз жамоадоши каби рақиб жамоа шифокорини кўтаришга ҳаракат қилмоқда, бу билан у можарони янада кучайтирмоқда.

Ҳакам ҳеч кимга огоҳлантириш кўрсатмасдан жиддий хатога йўл қўйди, чунки бирданига 3 нафар футболчи сариқ карточкага лойиқ эди.


✅ "Қизилқум" – "Олимпик" (ВИДЕО)

Аут: "Қизилқум" футболчиси тўпни отаётган вақтда иккала оёғи ерда. Чап оёққа алоҳида эътибор бериш керак, бир қарашда "чегара" ҳолати. Аммо оёғи (оёқнинг таг қисми) ерга тегиб, товони ердан кўтарилади, бу қоидалар билан тақиқланмаган. Кейин тўп улоқтириб бўлингач, "Қизилқум" футболчиси бироз сакрайди. Бироқ бу аллақачон тўп киритилгандан кейин содир бўлади.

Гол: ўйга толдирадиган вазият. Бироқ мен ҳакамнинг голни ҳисоблаш қарорини қўллаб-қувватлайман. Мезонлар голни ҳисоблашни назарда тутади: "Қизилқум" футболчиси ўзининг олдидаги тўпни баландликда кўради, унинг олдида рақиб йўқ, уни тўхтатмоқчи бўлган "Олимпик" ҳимоячиси ортда, ҳужумчи эса кўрмайди. У курашга аралашадими ёки йўқми, буни баҳолай олмайди. "Қизилқум" футболчиси чалқанча услубда зарба беришга қарор қилди, бироқ у қабул қилишдаги таваккалчилик даражасини баҳолай олмаяпти, унинг олдида рақиб йўқ ва уни қабул қилиш, унинг фикрича, ҳеч кимга хавф туғдирмайди. Унинг оёғи пастдан юқорига қараб ҳаракат қилади, у тўп олдида биринчида турибди. Албатта, агар оёқ ва бош ўртасида "контакт" бўлганида, голни инобатга олиб бўлмайди. Бу VAR аралашадиган вазият эмас. Бироқ агар ҳакам голни бекор қилганида, унинг бу қарори ҳам ўз кучида қолиши мумкин эди.


✅ "Қизилқум" – "Олимпик" (ВИДЕО) 

Бу ерда дарвозабонга ҳужум йўқ. Эътибор беринг, "Қизилқум" футболчиси бир жойда туриб, "Олимпик" дарвозабони томон қадам ташламайди. Ҳа, улар ўртасида кичик "контакт" мавжуд, улар бир-бирларини қўллари билан бироз итаришди, лекин фақат узатма чоғида. Кейин ҳужум қилаётган футболчи дарвозабондан 1-2 қадам узоқлашади ва унга халақит бермайди. Агар гол бўлганида, буни ҳисоблаш керак эди.


✅ "Қизилқум" – "Олимпик" (ВИДЕО) 

Ассистент ҳужум бошида ўйиндан ташқари ҳолатни олдиндан пайқади. Қўшимча қиламанки, ёрдамчи ҳакам бу ерда "Олимпик" ҳужумининг тугашини кутмаслиги керак эди. Биринчи пасдан сўнг аниқ гол уриш имконияти ёки тезкор ҳужум бўлмади, офсайд ҳолати эса яққол кўриниб турганди.


✅ "Қизилқум" – "Олимпик" (ВИДЕО) 

Ҳакам "Қизилқум" футболчисига тўғри сариқ карточка кўрсатди ва бу унинг иккинчи ўйинига айланди. Қўпол ўйин: тирсак танадан узоқда, рақибнинг юзига қараб йўналтирилмоқда. Мен ҳакамлар ўртасидаги яхши муносабатни қайд этмоқчиман. Бундай вазиятда ассистент қоидабузарга нисбатан қўлланилган санкция ҳақида рация орқали фикрини билдириши шарт.


❌ "Қизилқум" – "Олимпик" (ВИДЕО)

Менимча, ҳакам адашиб "Қизилқум" фойдасига пенальти белгилади. Оддий ўйин ҳолати, жарима майдончасидаги кураш, бу ерда "Олимпик" ҳимоячисининг қўли билан "Қизилқум" ҳужумчисининг билаги ўртасида енгил тегиниш мавжуд. Ўйинда бундай лаҳзалар жуда кўп бўлиб, улар фоль белгиланишига олиб келмаслиги керак. VAR эпизодга тўғри аралашди, аммо ҳакам унинг қарорини тасдиқлади.


❌ "Қизилқум" – "Олимпик" (ВИДЕО)

Менимча, қўл билан ўйин ва пенальти. Узатмадан кейин "Қизилқум" ўйинчиси тўпни боши/орқа қисми билан узоқроққа ташлайди, бироқ унинг орқасида "Олимпик" ҳимоячиси кўндаланг оёқ қўймоқда. Тўп унинг оёғига рикошет орқали келиб, қўлига тегди ва тўпнинг парвозини тўхтатди. Қўл танадан олдинга перпендикуляр ҳолатда турибди, бу эса танани ғайритабиий равишда катталаштиради. Эпизодга VAR аралашиши керак эди.


✅ ОКМК – "Сўғдиёна" (ВИДЕО)

Албатта, "Сўғдиёна" футболчисига умид берувчи ҳужумни бузгани учун сариқ карточка. Қизил карточка ҳақида гап йўқ, чунки яқин атрофда бошқа ҳимоячи бор ва тўпга эга бўлган ОКМК футболчиси дарвозага нисбатан бурчак остида қолган. VAR ҳақиқатан ҳам аралашиши шарт эмас.


✅ ОКМК – "Сўғдиёна" (ВИДЕО)

Жарима майдончасидаги курашнинг яхши намунаси. Шунингдек, ҳакамнинг яхши ҳаракати ва позициясини қайд этаман. ОКМК ҳужумчиси тўпни ён томонга ташлади, “Сўғдиёна” ҳимоячиси эса ортга бурилиб, ҳужумчи корпус қўйишга муваффақ бўлди. Натижада ОКМК футболчиси ҳимоячининг танасига бориб урилди ва йиқилди. Ҳеч қандай қоидабузарлик йўқ, VAR аралашмайди.


❌ ОКМК – "Сўғдиёна" (ВИДЕО)

Телевизион такрор лавҳасидаги камерадан (бурчакдаги) "Сўғдиёна" футболчиси узатма вақтида тўғри ҳолатда эканлиги сезилади. Ёрдамчи ҳакамнинг хато қилганини юз фоиз ишонч билан исботлаб бўлмайди. У мураккаб вазиятда ҳужум қилувчи томон фойдасига тўғри қарор қабул қилди, чунки узоқ пландаги ОКМК ўйинчисининг оёғи кўринмайди. Бундан ташқари, офсайд чизиғи ҳам йўқ. Ўйлайманки, VAR эпизодга аралашиб адашди ва "Сўғдиёна"нинг голи ҳисобланиши керак эди.


✅ ОКМК – "Сўғдиёна" (ВИДЕО)

Ҳакам "Сўғдиёна" фойдасига тўғри пенальти белгилади. Ҳужумчидан олдинга ўтишга уринган ОКМК ҳимоячиси беихтиёр рақибнинг таянч оёғига тегиб, тўп билан муомала қилишга имкон бермади. Санкциясиз пенальти.


❌ ОКМК – "Сўғдиёна" (ВИДЕО)

ОКМК футболчиси симуляция учун сариқ карточка олиши керак эди. "Сўғдиёна" ҳимоячиси рақиб тўп ташлаган пайтда оёқда турганди, лекин оёғини ён томонга қўймади, аксинча уни олиб ташлади. ОКМК ўйинчиси рақиб ёнидан югуриб ўтиб, бу минимал "контакт"дан фойдаланиб қолди ва йиқилди. Пенальти нотўғри белгиланди, VAR эпизодга аралашиши керак эди.


✅ "Навбаҳор" – "Нефтчи" (ВИДЕО) 

Тўп "Навбаҳор" ҳужумчисидан "Нефтекс" ҳимоячиси қўлига бориб тегди. Аммо қўл нега бу ҳолатда турганига эътибор қаратиш керак. Иккала футболчи тўп учун курашда қўл ва гавдасидан фаол фойдаланмоқда, ҳакам ҳам бу курашга имкон берди. "Навбаҳор" ҳужумчиси чап қўли билан атайин ҳимоячининг билагидан тутиб турибди. Бундай лаҳзаларда пенальти белгиланмайди, VAR эпизодга ҳақли тарзда аралашмади.


✅ "Навбаҳор" – "Нефтчи" (ВИДЕО)

Қўшимча такрорларда (улар ЎзФҲМ томонидан тақдим этилди) "Навбаҳор" ҳимоячиси тўпни биринчи бўлиб тепгани аниқ кўринади, кейин у билан "Нефтчи" ҳужумчиси ўртасида "контакт" содир бўлди. Қийин вазият, афсуски, бундай ҳолатларда турли ракурслардан аниқ такрорлар етарли эмас. Ҳакам эпизодни аниқ баҳолади. Агар жазо тайинланганида VAR аралашиши мумкин эди.


✅ "Сурхон" – "Насаф" (ВИДЕО)

Бу эпизодда дарвоза туфайли такрор етишмаяпти. Бундай такрор билан ўйинни давом эттиришга буйруқ бераётган ҳакам қарорини қўллаб-қувватлашингиз мумкин. "Сурхон" ҳимоячисининг қўли танага босилган ҳолда турибди. VAR эпизодга аралашиши мумкин, агар ҳакам хато қилгани тўғрисида далиллар бўлса. Ушбу эпизодда пенальти йўқ эди.


✅ "Сурхон" – "Насаф" (ВИДЕО)

Ҳакам дарвозабонга истиқболли ҳужумнинг бузилиши учун сариқ карточка кўрсатгани адолатдан бўлди. Ушбу вазият майдон марказида эмас, ён чизиқ томонда содир бўлди. Шу билан бирга, "Сурхон" ўйинчиси дарвозабонни ортда қолдирганди. Яқин атрофда "Насаф" ҳимоячилари ҳам бор эди, шунинг учун бу қизил карточка эмас. VAR аралашмагани тўғри.


✅ "Сурхон" – "Насаф" (ВИДЕО)

Замонавий талқинларда (ЖЧ-2022дан кейин) ҳимоячи тўпга ўйнашга ҳаракат қилганда ва ҳужумчи "контакт" бўлиши учун ҳаракат қилса, ҳакам ўйинни давом эттириш ҳуқуқига эга. "Насаф" ҳимоячиси эҳтиёткорона чалишни амалга оширган. "Сурхон" ҳужумчиси тўпга тегмаганини, аммо тўп траекторияси ўзгараётганини кўриш мумкин.

Афсуски, VAR бу вазиятга аралашди: А) майдон ҳаками 99% ҳақ; Б) яққол кўринадиган хто йўқ. VAR бундай такрорлар билан қарорларга аралашишга ҳақли эмас. VAR хато қилди. Баҳс охирида қарорини кучда қолдирган реферини фақат олқишлаш керак.


✅ "Динамо" – "Пахтакор" (ВИДЕО)

"Динамо" ҳимоячиси йиқилаётиб тўпни бош билан ўйнагач,тўп унинг танасига тегди, шунда ҳам аввал майсага текканидан сўнг. Бу ерда қоида бузилишини кўрмаяпман. Ўйин давом этгани тўғри.


✅ "Динамо" – "Пахтакор" (ВИДЕО)

Тўп ҳимоячининг танасидан сўнг қўлга тегаётган классик вазият. Бу "Пахтакор" фойдасига пенальтидир. VAR эпизодга аралашиб тўғри қилди, бунда сариқ карточка талаб қилинмайди.


✅❌ "Динамо" – "Пахтакор" (ВИДЕО)

"Динамо" футболчиси шеригига пас бериб, "девор" услубида ўйнашга ошиқди. Унинг олдида турган "Пахтакор" ҳимоячиси орқага қайтиб, рақибга нисбатан ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширмади. Одатдаги тўқнашув, унинг ташаббускори ҳужум қилаётган ўйинчи.

Шунингдек, жарима майдончаси ҳудудида "контакт"дан кейин содир бўлган эпизодга эътибор қаратинг. "Динамо" ўйинчилари (камида беш нафар) ҳакам томон югуриб, унга босим ўтказишни бошладилар. Бунинг учун ҳакам камида битта сариқ картани кўрсатиши мумкин эди.


✅ "Динамо" – "Пахтакор" (ВИДЕО)

Яна битта такрор етишмаяпти,  аммо умуман олганда, тўпнинг траекториясидан айтишимиз мумкинки, "Пахтакор" ҳимоячиси биринчи бўлиб тўпга ўйнади. Ҳакамнинг яхши позицияда турганини қайд этиш жоиз. VAR вазиятга аралашмай тўғри қилди.


✅❌ "Бунёдкор" – "Локомотив" (ВИДЕО) 

Ҳакам "Бунёдкор" фойдасига пенальти белгилагани тўғри бўлди. "Локомотив" футболчиси ҳатто тўпга қарамади ва икки қўли билан рақибини очиқчасига ушлади. Бироқ ҳакам хато қилди – ҳуқуқбузар яққол гол бўлиши мумкин бўлган ҳолатни қоида бузиш эвазига тўхтатгани учун қизил карточка олиши лозим эди. Тўп "Бунёдкор" ўйинчиси учун қулай бўлган баландликда учиб келаётганди, у хотиржамлик билан гол уриши мумкин эди. VAR эпизодга аралашиб тўғри қилди, аммо ҳакам сариқ карточка бўйича чиқарган дастлабки қарорни кучида қолдирди. Шунингдек, рефери ёмон позицияни танлаганини қўшимча қиламан – у вазиятдан узоқда эди ва бундай қулай пасни кутмаган эди.


✅❌ "Бунёдкор" – "Локомотив" (ВИДЕО)

"Локомотив" дарвозабони бундай ўйин учун сариқ карточкага лойиқдир. У ғайритабиий ҳаракат қилди ва тўпга ўйнашга кечикди. Натижада "Бунёдкор" ҳужумчиси бошига мушт билан урилди. Аммо, мен айтганимдек, бу қизил эмас, сариқ карточка. VAR эпизодга аралашиши, ҳакам "Локомотив" дарвозабонини огоҳлантиришига эришиши керак эди. Ҳакам вазиятни охиригача етказиб қўйиб тўғри қилди, чунки "Бунёдкор" вакили тўсиндан кейин гол уриши мумкин эди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика