Latest news

01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  0 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  0 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  2 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  9 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  7 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2

Павел Смоляченко: "Пахтакор"га қарши бор кучимиз билан ўйнаганимиз учун "Локомотив"га ютқаздик" News

Павел Смоляченко: "Пахтакор"га қарши бор кучимиз билан ўйнаганимиз учун "Локомотив"га ютқаздик"

Андижоннинг “Андижон” жамоаси 17 – турда Тошкентда “Локомотив” меҳмони бўлди. Ушбу баҳсда мезбонлар (3:1) ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувдан сўнг “Андижон” футболчиси Павел Смоляченко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Мени фикримча “Локомотив” клуби айни дамда чемпионатимизнинг энг кучли жамоаси. Биз учун ўйин жуда ҳам қийин бўлди. Биринчи вазифамиз дарвозамиздан гол ўтказиб юбормаслик эди. Афсуски жарима зарбасидан гол ўтказиб юбордик ва шу гол режаларимизни ўзгартириб юборди. Ҳисобни тенглаштириш қийин масала эди. Биринчи бўлимда бизда голга тортадиган вазиятлар бўлмади. Иккинчи бўлимда эса ўзимда голли вазият юзага келганди. Афсуски ўша вазиятда омад мендан юз ўгирди ва имкониятдан фойдалана ололмадим. Агарда имкониятлардан фойдаланганимда ўйин бошқача кечиши мумкин эди.

“Локомотив” жамоаси ҳужумларидан ҳимояланиш биз учун жуда ҳам қийинчилик туғдирди. Энг асосийси биз учун уйдаги ўйинларда очко йўқотмаслик. “Қўқон – 1912” жамоаси билан 6 очколик ўйин бўлади. Агарда ўша учрашувда ғалаба қозона олсак турнир жадвалида улардан қочиб кетамиз. “Пахтакор” билан бўлган ўйинда бор кучимиз билан ҳаракат қилгандик. “Локомотив” билан ўйинга тайёргарлик кўриш учун бизда кам вақт бор эди. ушбу ўйинга тўлиқ тиклана олмадик. Мағлубиятга мана шу сабаб бўлди деб ўйлайман. Мухлисларимиз бизни қўллаб – қувватлаш учун Тошкентга ташриф буюришди. Бунинг учун уларга рахмат айтаман”, - дейди “Андижон” клуби футболчиси Павел Смоляченко.

Жаҳонгир Сотволдиев
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика