Latest news

17:41Ямаль "Севилья"га қарши баҳсда майдонга тушадими?  0 17:35"Металлург" - "Андижон" 0:0 (Матнли трансляция)  0 17:25"Бунёдкор" 10 йилдан сўнг меҳмонда "Локомотив" устидан камбэк қилган ҳолда ғалаба қозонди  6 15:44"Тоттенхэм" - "Вест Хэм" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  1 15:25МЮнинг янги раҳбари 100 000 кишилик арена хоҳлаяпти. У қанчага тушишини биласизми?  5 14:33Лапорта: "Барселона" қўл остимда ўзига муносиб жойга қайтмоқда"  5 13:41"Ван Нистелрой МЮда ўзини бош мураббийдек тутмоқда"  1 13:05МЮдагилар янги раҳбариятдан норози  0 12:33Зидан МЮда?  5 12:04"Барселона" ва "Реал"га Холанд керак. Кимда имконият кўпроқ?  6 11:32Тен Хаг: "Биз тўғри йўлдамиз"  10 11:03Хаби Алонсо фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  2 10:32«Манчестер Юнайтед» яна бир ҳужумчига 70 миллион фунт тўлашга тайёр  2 09:57АПЛ грандлари украиналик футболчи учун курашмоқда  1 09:15Анри биринчи, Салоҳ Роналдудан тепада! Goal ХХI асрнинг АПЛнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузди  12

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клубига аъзо бўлишни истайсизми? News

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клубига аъзо бўлишни истайсизми?

Ўзбекистон футбол мухлислари клубидан янгилик.
Ўзбекистон терма жамоалари мухлислар клубига аъзо бўлиш истагини билдирган ватанпарвар мухлислар сони ҳозирги вақтга келиб 1000 нафардан ортганини ҳисобга олган ҳолда ва ЎФФ анжуманлар зали 300 кишига мўлжаллангани сабаб, учрашув манзили ва куни ўзгарди:

Мухлислар клубига аъзо бўлишни истаган барча 5 июнь куни соат 16:00да “Жар” стадионининг 2-секторига (мўлжал Чорсу бозори) келишлари мумкин. Мухлислардан ўзлари билан икки дона паспорт копияси, 4 дона оқ фондаги 3x4 расм олиб келишлари сўралади.



Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги Ўзбекистон футбол мухлислари клуби ўзининг ҳар бир аьзосига шахсий ID карточка тақдим этишни жорий қилади.  (махсус гувоҳнома),

Малумот учун, ушбу ID карточка эгаси Ўзбекистон футбол мухлислари клубининг ҳақиқий ва тўлақонли аъзоси сифатида бир қатор имтиёзларга эга бўлади, Жумладан: Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги барча расмий ва ўртоклик учрашувларга кириш ва терма жамоани қўллаб-қувватлаш, қолаверса, терма жамоаларнинг сафар учрашувларига ташриф буюришлари учун ҳам бир қатор имтиёзларга эга бўлишади.

Йиғилишдан сўнг Ўзбекистон ва Беларусь ўсмирлари ўртасидаги ўйинда жамоамизни қўллаб қувватлаймиз.



Футбол мухлислари клуби аъзоларига эслатма:
-16 ёш ва ундан катталар аъзо бўлиш имкониятига эга.
- аввалгидек мухлислар клуби аъзолигига қабул қилиниш учун PFL футбол клублари мухлислар клуби аъзоси сифатида рўйхатдан ўтган бўлишлари шарт эмас.  
- Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган  низомга  ҳамда мухлислар клуби томонидан тузиб чиқилган ички тартиб-қоидаларга амал қилиш талаб этилади холос
- Мухлислар клубига аьзолик бадал пули йўқ
Қолган барча масалалар йиғилиш давомида муҳокама қилинади.

Батафсил маълумот учун:
Телефон +998901759001 (телеграм)
Телеграм Канал: @AbdurahmonFazilov

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика