Latest news

01:05ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Машарипов жамоаси йирик ғалабага эришди, Остон Ўруновники эса меҳмонда мағлуб бўлди  6 00:56Эртага янги форматдаги УЕФА Чемпионлар лигасини ZO'R TVда кўрамиз  1 00:33"Бавария" Октоберфест шарафига тайёрланган формасини кўрсатди  1 00:12"Унион"нинг 19 ёшли дарвозабони Арсланнинг оёғини кесиб ташлашди  1 23:15Ироққа Роналдусиз борган "Ал Насср" Элит Чемпионлар лигасини дуранг билан бошлади, ОЧЛ ғолиби қатарликлар билан муроса кўчасини танлади  5 22:57Февзи Давлетов: “Дуранг натижага мос ўйин эди”  1 22:54Миржалол Қосимов: “Насаф” билан 6 очколик ўйин бўлади”  6 22:45"Реал"нинг 18 ёшли юлдузи 21 ёшли моделга уйланди  14 22:28Тебас: "Агар "Манчестер Сити" жазоланмаса, АПЛ обрўсига зарар етади"  7 21:45Футзал бўйича ЖЧ. Франция иродали ғалабага эришди  0 21:29Суперлига. ОКМК бир киши кам бўлиб қолган "Сурхон" устидан қийин ғалабага эришди  41 21:20Футзал бўйича ЖЧ. Тожикистон терма жамоаси дастлабки турда Марокашга мағлуб бўлди  3 21:00Футзал бўйича ЖЧ 1-тур. Португалия нафақат турнинг, балки мусобақанинг энг чиройли голини урди  2 20:00"Арал" Про лиганинг 1 та учрашувини тест тариқасида янги стадионда ўтказади  0 19:43"Ал Васл" устози: "Пахтакор" жорий мавсум кўп гол урмаган бўлса ҳам, кам гол ўтказган, яъни жамоа ўйинида тартиб бор"   3

Ўтган йил Агишев бошқарган ўйинларда "Нефтчи" умуман ютқазмаган News

Ўтган йил Агишев бошқарган ўйинларда "Нефтчи" умуман ютқазмаган

Бугун олий лигада 4-тур учрашувлари старт олади.

Мазкур турда ҳам мухлислар ажойиб қарама-қаршиликларга гувоҳ бўлишлари мумкин. Хусусан, Андижонда водий дербиси, Олмалиқда Тошкент вилояти дерби бўлиб ўтади. Биз одатдагидек, ҳакамларнинг жамоалар билан боғлиқ статистикасини таништирамиз.

Олий лига. 4-тур
9 апрель (шанба)
ҚЎҚОН-1912 - БУХОРО
Бош ҳакам:
Ҳасан Рўзиев (Тошкент).
Қўқонда бўлиб ўтадиган учрашувни бошқариб борадиган Ҳасан Рўзиевни мезбонлар учун омадли ҳакам деса бўлади. Боиси, "Қўқон-1912" ўтган мавсум Рўзиев ҳакамлигида иккита ўйинда майдонга тушиб, мағлубиятга учрамаган. "Андижон" билан нурсиз дуранг ўйналган бўлса, "Динамо" мағлубиятга учратилган. Ҳар иккала баҳс ҳам Қўқонда бўлиб ўтган, бугунги учрашувда ҳам мезбон "Қўқон-1912".

2015 йил Ҳасан Рўзиев "Бухоро" иштирокидаги биттагина ўйинни бошқарган. Ўша беллашувда мезбонлар ғалаба нашидасини сурган. Қайсидир маънода Рўзиев ҳар иккала жамоага ҳам омадли ҳакам дейиш мумкин.

2015 йил. "Қўқон-1912" иштирокидаги учрашувлар
ҚЎҚОН-1912 - АНДИЖОН - 0:0
ҚЎҚОН-1912 - ДИНАМО - 3:1

"Бухоро" иштирокидаги учрашув
БУХОРО - АНДИЖОН - 2:1

АНДИЖОН - НЕФТЧИ
Бош ҳакам:
Вадим Агишев (Тошкент).
Водий дербсини пойтахтлик Вадим Агишевга ишониб топширилган. Ўтган мавсум бугунги учрашувнинг мезбони бўлмиш "Андижон" Агишев ҳакамлик қилган икки ўйинда ҳам ғалаба нелигини билмаган. Ўз уйида "Шўртан" билан дуранг ўйнаган, сафарда "Бунёдкор"га йирик ҳисобда ютқазган.

Аксинча, "Нефтчи" Агишев бошқарган учта ўйинда умуман ютқазмаган. Тошкентда "Локомотив" билан дуранг ўйналган, кейин Фарғонада "Пахтакор" ва "Қизилқум" мағлубиятга учратилган. Агишев ҳакамлигидаги бугунги водий дербисида вазият қандай бўлишини саноқли соатлардан кейин билиб оламиз.

2015 йил. "Андижон" иштирокидаги учрашувлар
АНДИЖОН - ШЎРТАН - 0:0
БУНЁДКОР - АНДИЖОН - 4:0

"Нефтчи" иштирокидаги учрашувлар
ЛОКОМОТИВ - НЕФТЧИ - 1:1
НЕФТЧИ - ПАХТАКОР - 3:2
НЕФТЧИ - ҚИЗИЛҚУМ - 2:0

ОБОД - ҚИЗИЛҚУМ
Бош ҳакам
: Равшан Эрматов (Тошкент).
Равшан Эрматов "Обод" учун қандай ҳакам эканлигини бугун билиб оламиз. "Қизилқум" эса, ўтган йили бу борада хулоса чиқариб олган бўлиши табиий. Сабаби, "олтин изловчилар" Эрматов ҳакамлик қилган уч ўйиннинг иккитасида олий лига етакчилари "Локомотив" ва "Насаф"га ютқазган. Фақат "Қўқон-1912" мағлубиятга учратилган.
 
2015 йил. "Обод" иштирокидаги учрашувлар
Йўқ

"Қизилқум" иштирокидаги учрашувлар
ҚИЗИЛҚУМ - ҚЎҚОН-3:1
ЛОКОМОТИВ - ҚИЗИЛҚУМ - 1:0
ҚИЗИЛҚУМ - НАСАФ - 1:2

ОЛМАЛИҚ - МЕТАЛЛУРГ
Бош ҳакам
: Дмитрий Пислегин (Тошкент).
Пойтахт вилояти "дербси"ни ҳам пойтахтлик ҳакам бошқариб боради. 2015 йил олий лигада 9та учрашувни бошқарган Пислегиннинг 5таси бугунги жуфтликдаги жамоалар иштирокидаги баҳсларга тўғри келади. "Олмалиқ" ҳисобида 1та ғалаба, 1та мағлубият бўлса, "Металлург"да уччала натижадан ҳам биттадан бор. Яъни, бир ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият.

2015 йил. "Олмалиқ" иштирокидаги учрашувлар
БУХОРО - ОЛМАЛИҚ - 0:4
ҚИЗИЛҚУМ - ОЛМАЛИҚ - 3:1

"Металлург" иштирокидаги учрашувлар
ДИНАМО - МЕТАЛЛУРГ - 1:0
ШЎРТАН - МЕТАЛЛУРГ - 0:3
ЛОКОМОТИВ - МЕТАЛЛУРГ - 1:1

МАШЪАЛ - НАВБАҲОР
Бош ҳакам:
Темур Тўхтасинов (Андижон).
Андижонлик Темур Тўхтасинов бошқарувидаги учрашувда "Машъал" 2015 йил сафарда "Динамо"дан устун келган эди. Бугун сафарда тўп сурадиган "Навбаҳор" эса, ўз уйида "Металлург"ни мағлубиятга учрата олмай, меҳмонда "Шўртан"га ютқазиб қўйган.

2015 йил. "Машъал" иштирокидаги учрашув
ДИНАМО - МАШЪАЛ - 0:1

"Навбаҳор" иштирокидаги учрашувлар
НАВБАҲОР - МЕТАЛЛУРГ - 2:2
ШЎРТАН - НАВБАҲОР - 3:1


Фурқатбек Нишонов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика