Latest news

22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  0 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  0 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  1 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  1 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  11 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  91 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  3 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6

Отабек Акрамов: "Иттифоқ-Навоий" жамоасида тажрибали футболчиларнинг ўрни муҳим" News

Отабек Акрамов: "Иттифоқ-Навоий" жамоасида тажрибали футболчиларнинг ўрни муҳим"

В ПРО-Лига 9-туридан ўрин олган "Зирабулоқ" - "Иттифоқ-Навоий" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Отабек Акрамов сайтимизга интервью берди.

"Иттифоқ-Навоий" жамоаси дастлаб вилоят чемпионатида иккинчи лига баҳсларида иштирок этган. Ўз олдига юқори мақсад қўйган холда жорий мавсумдан В ПРО-Лига мусобақаларида иштирок этмоқда. Жамоамиз Қизилтепа туман ҳокимлиги ташаббуси Навоий вилояти Ёшлар Иттифоқи билан меморандум имзоладик ва хамкорликда иш олиб бормоқдамиз.

Жамоамиз олдига жорий мавсумда турнир жадвалида имкон қадар юқори ўринларни қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Биз чемпионат давомида жамоамизнинг ҳақиқий кучини, нималарга қодирлигини ҳис этиб бормоқдамиз. "Иттифоқ-Навоий" янги шаклланаётган, синов жараёнидаги жамоа. Шундан келиб чиққан холда учрашувларда ҳар-хил таркиб ва турлича услубларни тажрибадан ўтказиб кўраяпмиз. Охирги иккита турда ғалаба қозондик, бу қайсидир маънода жамоамиз аъзоларига қўшимча иштиёқ бериши табиий хол.
Жамоамизда ёш иқтидорли футболчиларни тарбиялаш ва шакллантириш, юқори чемпионатларга етказиб бериш асосий мақсадларимиздан бири ҳисобланади. Лекин жамоамизни тўлиқ шакллантириб олиш, чемпионатдаги рақобатга дош бериш учун ҳозирги кунда тажрибали футболчилар хизматидан фойдаланяпмиз, уларнинг ўрни ҳозир жуда муҳим. Мунтазам ёшларни кузатиб бормоқдамиз, Навоий вилояти футбол академиясидан кўз остимизга олиб қўйган ёш футболчилар бор, насиб этса давралар оралиғида уларни таркибимизга жалб этамиз.

Ҳозир бизда клуб инфратузилмасини тўлақонли шакллантириш жараёни амалга оширилаётганлиги сабабли олдиндаги беш йилликдаги бажарадиган ишларимизни режа қилганмиз. Ўйлаймизки, келажакда жамоамиз А ПРО-Лигада, насиб бўлса Суперлигада иштирок этади, бунинг учун олдинда ҳали кўп ишларимиз бор. Бизда U-18 жамоаси ҳам бор, Қизилтепа, Кармана, Навбаҳор туманларидан иқтидорли футболчи йигитларни ёшлар жамоамизга жалб этдик ва секин-секин шакллантириб бормоқдамиз.

Ҳозирги кунда жамоамиз уй ўйинларини ўтказадиган Қизилтепа туманидаги "Марказий" стадионга мухлисларни жалб этиш бўйича тизимли ишларни олиб бормоқдамиз. Шунингдек келажакда жамоамиз янги замонавий стадионга эга бўлиши учун амалий ишларни бошлаб юборганмиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика