Latest news

00:01"Реал" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  1 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  154 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  5 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0

Осиё кубоги-2019. Гуруҳдаги рақиблар билан олдинги натижаларимиз қандай бўлган? News

Осиё кубоги-2019. Гуруҳдаги рақиблар билан олдинги натижаларимиз қандай бўлган?

Кеча Дубай шаҳрида 2019 йилги Осиё кубоги мусобақасига қуръа ташланганидан хабарингиз бор.

Ўзбекистон терма жамоаси "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон билан ўйнайдиган бўлди.

Терма жамоамиз Уммон билан Осиё кубоклари финал босқичида умуман тўқнаш келмаган. Яъни БААдаги қитъа чемпионатида ушбу жамоалар илк бор ўзаро ўйин ўтказишади.

Япония билан Осиё кубокларида икки бор тўқнаш келганмиз. 1996 йил БААда бўлган Осиё кубоги гуруҳ босқичида вакилларимиз Японияга 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйишган.

2000 йил Ливан мезбонлик қилган мусобақада эса Ўзбекистон бунданда йирик ҳисобда имкониятни бой берган - 1:8. Ушбу мағлубият ҳозиргача терма жамоамиз тарихидаги энг йириги бўлиб турибди.


Қўшниларимиз Туркманистон билан қитъа чемпионати финал босқичида бир бор ўйнаганмиз. 2004 йил Хитойда ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Туркманистон 1:0 ҳисобида мағлуб этилган эди.

2019 йилги Осиё кубогида қандай натижалар қайд этилади. Буни албатта вақт кўрсатади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика