Latest news

18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  0 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  0 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  6 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   7 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  14 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5

ЎФА президенти Абдусалом Азизов ФИФА, ОФК ва Марказий Осиё минтақасидаги ассоциациялар президентлари билан онлайн мулоқот ўтказди News

ЎФА президенти Абдусалом Азизов ФИФА, ОФК ва Марказий Осиё минтақасидаги ассоциациялар президентлари билан онлайн мулоқот ўтказди

Бутун дунёда пандемия ҳукм сураётганига қарамай, футбол учрашувларини мунтазам ўтказиб борилишини таъминлаш учун халқаро футбол уюшмалари ва аъзо ассоциациялар бир қатор саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Шу мақсадда, ФИФА президенти Жанни Инфантино ОФК президенти Шайх Салмон билан биргаликда CАФА таркибига кирувчи футбол ассоциациялари раҳбарлари билан учрашган ҳолда, минтақадаги вазият билан яқиндан танишиб, келажакдаги режалар бўйича фикр алмашишди.

Ҳусусан, Жанни Инфантино томонидан бу борадаги ишларни амалга оширишда ФИФА тажрибаси таништирилди. ОФК президенти Шайх Салмон эса Осиёда ҳукм сураётган вазият бўйича ҳисобот берди.

ЎФА президенти Абдусалом Азизов онлайн конференция иштирокчиларига қуйидаги нутқ билан мурожаат қилди:

"Ҳурматли ҳамкасблар, дастлаб шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, Ўзбекистон ФИФА президенти жаноб Жанни Инфантинони ҳозирги мураккаб вазиятда тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда ишонч билдиради. Барча қийинчиликлар тез фурсатда ўз ечимини топиши ва ФИФА ўзининг юксак мавқеини тасдиқлашига ишончим комил.



Эпидемиологик вазият жиддийлигига қарамай, карантиннинг дастлабки кунларидан бошлаб, ЎФА онлайн режимида иш олиб бормоқда. Аввалдан режалаштирилган қисқа ва узоқ муддатли режалар бўйича тегишли вазифалар бажарилмоқда.

Май ойида Ўзбекистонда эпидемиологик вазият бир мунча яхшиланганидан сўнг, ЎФА ва ПФЛ карантин ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, профессионал лигалар учрашувларини томошабинларсиз давом эттириш учун COVID-19 махсус тиббий протоколини ишлаб чиқди. Ўзбекистон Суперлигасига 13 июнь куни қайта старт берилди ва мусобақа 20 июлгача давом этди.

Ўзбекистон чемпионатини қайта тиклаш жорий йилнинг 14 августидан режалаштирилган ва лиганинг 1-босқич ўйинлари марказлаштирилган форматда ўтказилади.

Шунингдек, ЎФА пандемия пайтида терма жамоалар учун карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Ушбу тадбир Ўзбекистонда биринчи марта учта шаҳарда, 2020 йилнинг 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу пандемия даврида дунёдаги биринчи марказлаштирилган халқаро футбол мусобақаси бўлади.



Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати терма жамоалар учун биринчи Футбол марказини қуриш учун 12 гектар майдон ажратди. Ушбу лойиҳа ФИФА ва ОФК вакиллари билан муҳокама қилинганидек, Ўзбекистоннинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари халқаро мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриши учун катта имкониятларини яратади.

Ушбу марказ 160 ўринли меҳмонхона комплекси, 7 та стандарт футбол майдони, реабилитация ва илмий-услубий марказ ва бошқа зарур шароитларни ўз ичига олади."

Нутқ сўнггида ЎФА раҳбари ФИФА ва ОФК президентларини Ўзбекистонда ўтадиган U19 Осиё чемпионатига таклиф этди ва уларнинг ташрифи бутун мамлакат футбол жамоатчилиги ҳамда футбол ишқибозларини хурсанд этишини алоҳида таъкидлади.

Мулоқот дўстона ва самимий руҳда ўтди.

Шунингдек конференцияда Эрон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Афғонистон футбол ассоциациялари раҳбарлари ўтган давр мобайнида бажарилган ишлар бўйича маълумот беришди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика