Latest news

09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  1 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  5 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  1 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5

Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди" News

Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Қозоғистон билан учрашувдан (3:1) сўнг бир қатор саволларга жавоб берди.

- Бугунги ва ўтган ўйин ҳақидаги фикрларингиз...

- Бугунги ўйин билан йиғинимиз якунига етди. Ўйлайманки, ушбу йиғин 2005-2006 йилги болаларга, яъни олимпиячиларга бағишланди. Йигитлар, айниқса, биринчи марта термага келган болалар синовдан ўтиб олишди. Биз учун ахборотга эга бўлиш муҳим эди. Саволларга жавоб олдик деб ўйлайман. Ҳали ўйинларимизни таҳлил қиламиз, шаклланиш жараёнидамиз. Учрашувларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ҳали камчиликлар талайгина, ишлайдиган жиҳатларимиз кўп. Буларнинг барчасини кўриб олдик. 

- Ушбу йиғиндан қай даражада кўнглингиз тўлди? 

- Кўнглим тўлган жойи шундаки, бу йигитларни шу ерда йиғиб, кўриб олганимизда бўлди деб айта оламан. Аксарият футболчилар учун бу биринчи чақирув эди. Ўзини кўрсата олмаган футболчилар ҳам бўлди, бу ҳам керак. Бу болаларга мотивация бағишлайди. Ўз клубига қайтганида, ўз устида янада кўпроқ ишлайди ва чақирув олишга уринишади. Футболчиларнинг ҳозирги кундаги савиясини кўриб олдик. Олдинги жамоалар билан таққослаш имконимиз бор. Битта йиғинда ҳаммаси бирдан бўлмайди. Ўйлайманки, секин-аста ўйинни шакллантириб борамиз. Умуман олганда, натижа бор, бу хурсанд қилади. Бироқ камчиликларни ҳам тўғрилай билишимиз лозим.

- Муҳаммадали Ўринбоев биринчи ўйиндаги жароҳат туфайли аллақачон клуби ихтиёрига – Бельгияга учиб кетибди. Бу жароҳат жиддий эмасми?

- Мушакларидан жароҳат олди. Ўзимиз текрирайлик десак, "Антверпен" клуби вакиллари унинг қайтишини ва ўзлари тиббий текширувдан ўтказишларини хоҳлашди. Шу боис, уни Бельгияга жўнатиб юбордик.

- Кейинги йил январь ойида Саудия Арабистонида U-23 Осиё Кубоги бор, декабрда эса ФИФА кунлари йўқ. Декабрда U-23 терма жамоаси билан йиғин ўтказасизми? Бу пайтда Суперлига ва Про лига тугайди, футболчилар эса дам олиши кеарк. Шу вазият сизни қанчалик ўйлантиряпти?

- Албатта ўйлантирмоқда. Лекин иложимиз қанча. Футболчиларга озроқ дам берамиз, йиғин декабрь ўрталарига режалаштирилган. Бу пайтда легионерларни жалб этиш мушкул. Ўзимиздаги жамоалар футболчиларини йиғиб турамиз. Декабрь охирида ўртоқлик ўйинлари ташкил этилади. Бу борада иш кетмоқда. Январь ойида биз мусобақага киришамиз. Ҳаммаси режалаштирилган. Кўп ўйин амалиётига эга ва оғир юкламали футболчилар билан индивидуал ишлаймиз. Бу ҳисобга олинади. Ҳаммасини ҳисоблаб бориб, декабрда бир хулосага келамиз. Жисмоний тайёргарликни қисқа вақт бўлса-да, мавжуд вазиятга қараб иш тутамиз.

- U-23 саралашида айнан U-23 терма жамоаси қатнашди. Осиё Кубогида ҳам худди ўша жамоа қатнашадими ёки раҳбарият ва ўзингизда 2 ёш кичиклар билан боришимиз керак, деган фикр борми? 

- Бор. Ҳар хил фикрлар мавжуд. Мураббийлар кенгашида бу масалани кўриб чиқамиз. Ҳозирги таркиб аъзолари Қозоғистондан 1 ёш катта эди. Шу ўйинчиларни пишитиб боряпмиз. Ноябрь ойида ҳам бир турнир бор. Эҳтимол, аралаш таркибни ўйнатиб кўрамиз. Шуни муҳокамаси кетмоқда. Ниятимиз — урғуни 2005-2006 йилги футболчиларга қаратиш.

Rating: +4   

Comments

+4   
14 oct 20:44:22
Shamsiddin Matnazarow
UZBEKISTONLIK HAKAMLAR 2027 OSIA SARALASHDA ISHLADI TURKMONISTON 2:1 SHRI LANKA BARAKAT TOPSIN YAHSHI KUNDA BIZ HAM HIZMAT KILAYLIK TKM MUHLISIDAN TASHAKURLAR .
+1   
17 oct 17:40:20
Abdusalom Mirzayev
Равшан Ҳайдаров терма жамоалар билан ишлаш бўйича энг тажрибали мураббий ҳисобланади, Ҳайдаровга фақат Қосимов тенглашиши мумкин, Копадзе, Бердиев, Абрамовлар яқинига ҳам кела олмайди.
+1   
14 oct 20:25:20
Bekzod Sharipov
Qozog'istondan 1 yosh kichik deyishgandiku). O'yinlar yomon emas. Biroq yana ham kuchayib olishimiz kerak.
-2   
14 oct 22:57:30
Дильшод
Сал пал вилоятлар командаларидан хам ўйинчи чақириб, селекция қилиш керак, фақат ўзини болларини чақирмасдан, биламиз сизни танкангиз зўр, сиздан бошқа тренер йўқ УФА учун
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика